Кеча Лондоннинг «Арсенал» клуби Англия лига кубоги доирасида ўз уйида «Уимбледон» клубини қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Мухлислар билан тўлиб-тошган «Эмирейтс» ўйингоҳида 3-0 ҳисоби қайд этилди. «Канонирлар»нинг Ляказетт ҳам киритилган иккинчи таркиби рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Стадионда жамоа мухлислари: «агар «Тоттенхем»дан нафратлансанг, ўрнингдан тур», деб куйлаб турдилар. Дарҳақиқат, «Арсенал» келаётган турни АПЛда «Тоттенхем»га қарши ўтказади. Кеча таркибда Микель Артета томонидан қилинган танлов барчада ҳайрат уйғотди. Негаки, испаниялик мутахассис «Бёрнли» билан бўлган ўйинга қараганда 10 та ўзгаришга қўл урганди. Лига кубогининг олдинги, «Вест Бром»га қарши тўқнашувида Артета жамоаси иккита мағлубият билан етиб келганди. Бунисида эса иккита ғалабали церийа билан ташриф буюрди.
Қилинган бундай кескин ўзгаришлар Микельга иккинчи таркибни ҳам синовдан ўтказиб олиш имкониятини берди. Ушбу таркибда эскиларлардан фақатгина Томас Парти бор эди, холос. Ганалик футболчи катта эҳтимол билан якшанба кунги баҳсда ҳам майдонга туширилади. Тўпчилар таркибида камнамо футболчилардан бири бу Габриел Мартинеллидир. У кечаги ўйинни ўнг қанот ҳужумида бошлаб берди. Бразилиялик болакай 10-дақиқадаёқ Ляказетт учун пенальти ишлай олди ва ҳисоб очилишига сабабчи бўлди. Гарчанд Мартинеллининг ўйинга бўлган таъсири сезилган бўлсада, у баҳсда тугатмади ва 15 дақиқа олдин Букаё Сакага алмаштирилди. 3 раундда Эдди Нкетия ҳам асосий таркибk ўйинчиси сифатида қайд этилди. Академиядан чиққан юлдуз футболчи асосан ўз ўйинларида кўплаб вазиятларни кўкка совуриши билан «танилган». У гол урганига қарамай, янги мавсум АПЛда унга кўп ҳам имкон берилмайди. Шу сабаб у катта эҳтимол билан ўз фаолияти учун бошқа клуб топиши лозим.
Александр Ляказетт кеча сардор сифатида майдонга жамоани бошлаб тушди. У ўйинга юқори даража бериши кутилганди. Аммо француз ҳужумчисининг ўйини кутилганидек бўлмади. Ундан кўра ёшларнинг, Смит-Роу ҳамда Букаё Саканинг ҳаракатлари сўнгги дақиқаларда ҳисобга ўзгаришлар киритилишини таъмин этди. Ушбу жуфтлик гол яратишда бир-бирини яхши тушунишди. Роу ва Нкетияларнинг голи баҳсга мантиқий якун бўлди. Сака ҳам деярли шунга яқин келган эди. Аммо рақиб дарвозабони Ник Цанев бунга йўл қўймади.
«Арсенал» клубининг сўнгги йилларда асосий футболчиларига айлантирилган Обамеянг, Мартин Эдегор ҳамда Киран Тирни каби ўйинчиларга бутунлай дам олиш имконияти яратилди. Улар «Тоттенхем»га қарши муҳим баҳсга тайёргарлик кўрмоқда. Умуман олганда, ўйиннинг иккинчи бўлими нисбатан сокин бошланди. Икки тараф ҳам дастлаб кескинлик содир этмади. Шу тариқа ўйин мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.
инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси