Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Динамо» «Қизилжар» билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Самарқанднинг «Динамо» клуби янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда олиб бормоқда. Аҳмад Убайдуллаев шогирдлари Тошкент йиғини доирасида навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказишди.

Қозоғистон Биринчи Лигасининг 2011 йилги мавсумида 17 жамоа орасида 15-ўринни эгаллаган «Қизилжар» клуби 22 февраль куни самарқандликларга рақиб бўлди. «Динамо» расмий сайти хабарига кўра, учрашувнинг биринчи бўлимида ташаббус Убайдуллаев шогирдларида бўлган. Бунинг самараси ўлароқ «Динамо» ҳужумчиси Зафар Полвонов 24-дақиқада ҳисобни очди.

Қозоғистонликлар иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Станислав Богдановнинг 50-дақиқада пенальтидан самарқандликлар дарвозасига урган голи ўйинда сўнггиси бўлиб қолди. 1:1 ҳисоби ўйин якунига қадар ўзгармади. Қайд этиш жоиз, иккинчи бўлимда «Динамо» сафида Леонид Кошелев ҳаракат қилган.

«Динамо» Тошкентдаги сўнгги йиғинни 14 февраль куни бошлаган бўлиб, ўтган вақт мобайнида жамоа Зарафшоннинг «Қизилқум» (0:1) ва Қозоғистоннинг «Спартак» (1:0) жамоаларига қарши майдонга тушган эди.

Ўртоқлик учрашуви
22 февраль, чоршанба
«ДИНАМО» - «ҚИЗИЛЖАР» (ҚОЗОҒИСТОН) 1:1 (1:0)
Голлар: Зафар Полвонов (24) – Станислав Богданов (50-пен.).

«Динамо»: Андрей Мельничук, Аҳрол Рисқуллаев, Дэвид Ония, Жамол Отақулов, Мурод Ҳамроев, Дилявер Абибуллаев, Суннатилла Мамадалиев, Жасур Бобоев, Баҳодир Муртазоев, Зафар Полвонов, Рўзим Ахмедов.

Захирадан майдонга тушганлар: Игорь Михайлов, Андрей Ерохин, Никита Свиридов, Искандар Холмирзаев, Леонид Кошелов, Сирожиддин Сайфиев.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 20:56, 23.02.2012.
Ўқилди: 9773 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9007]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3790]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3620]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2337]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2040]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1611]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1598]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1534]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1517]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1418]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик