Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д - ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

«Динамо» сафарда «Нурафшон»ни мағлуб этиб, «Нефтчи»га яқинлашди

Баҳо:
+ | -

Про лига 19-турининг марказий учрашуви Ғиждувонда «Нурафшон» ҳамда «Динамо» ўртасида кечди.

Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб бораётган Бухоро ва Самарқанд жамоалари ўртасидаги баҳс “олти очко”лик ўйин эди. Стадионга мухлислар киришига рухсат этилгач, Ғиждувондаги ўйинда Бухоро ва Самарқанддан ҳам юзлаб мухлислар ташриф буюрганди.

Муросасиз курашлар остида ўтган ўйиннинг биринчи бўлимида икки томонда ҳам ҳисобни очиш учун имкониятларга яратилган бўлса-да, таблода ноллар порлаб турарди. Самарқанд жамоаси бўлим якунида ўйиндаги устунликни таблода ҳам акс эттириб қўйиши мумкин эди, аммо Сардор Эминовнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

Иккинчи бўлимнинг 77-дақиқасига келиб, ҳисоб очилди. Мезбонлар ҳимоячиси Жасур Ўринов жарима майдони ичида Рўзимбой Аҳмедовни қўполлик билан йиқитди. Жабрланувчининг ўзи пенальтини голга айлантирди – 0:1.

84-дақиқада эса Жасур Ҳасановнинг узатмасидан кейин Шоҳрух Абдураҳмонов кучли зарбаси билан фарқни иккитага ошириб, «Динамо»нинг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди – 0:2.

Натижада, 2-ўриндаги «Динамо» 31 очко билан «Нурафшон»дан 7 очкога узоқлашган бўлса, «Нурафшон» 24 очко билан 3-ўринда қолди. Пешқадам «Нефтчи» ҳисобида 34 очко мавжуд.
 
Про лига. 19-тур. «А» гуруҳи
23 сентябрь, пайшанба
«НУРАФШОН» – «ДИНАМО» – 0:2
Ғиждувон. “Наврўз” стадиони. 192 томошабин.
Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Зоҳир Акрамхонов
Голлар: Рўзимбой Аҳмедов, 77 пен.(0:1), Шоҳрухбек Абдураҳмонов, 84 (0:2)
«Нурафшон»: Сардор Қобулжонов, Миржалол Жумаев, Бобур Қосимов (Шавкат Саломов, 46), Анваржон Жўраев, Давронбек Исоқов, Санъат Шихов, Рустамжон Абдуҳамидов, Беҳрўз Шодмонов, Сардорбек Иззатов, Марко Милич (Жасурбек Ўринов, 31, Бекзод Сайидов, 83), Файзуллобек Жуманқўзиев (Амиржон Сафаров, 46, Тоҳир Маладўстов, 77)
«Динамо»: Аслонбек Аҳроров, Обид Жўрабоев, Жасур Ҳасанов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Ғолибжон Сарибоев, Темурбек Исмоилов, Ислом Шарипов (Акмал Козимов, 90), Шоҳрухбек Абдураҳмонов (Олег Марчук, 87), Ҳумоюн Шербўтаев, Сардорбек Эминов (Сирож Мелиев, 87), Рўзимбой Аҳмедов (Тимур Усмонов, 80).
Огоҳлантиришлар: Миржалол Жумаев, 76, Анваржон Жўраев, 90+3 – Олег Марчук, 90+3.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 07:15, 24.09.2021.
Ўқилди: 2056 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.