Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Навбаҳор»да яна уч нафар футболчи пайдо бўлди

Баҳо:
+2 | -

Тошкентдаги "НБУ-Осиё" клубига тегишли бўлган ўйингоҳда машғулотларни давом эттираётган Наманганнинг "Навбаҳор" клуби таркибига яна уч нафар янги футболчилар келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб мухлислар сайти хабар тарқатмоқда.

«Бугунги машғулотларда уч нафар янги футболчи иштирок этди. Хусусан, Туркманистоннинг "университетчилар" жамоаси МТТУ да тўп сурган ҳимоячи Максим Белих, мавсум бошида "Пахтакор" йиғинларида иштирок этган ва шартнома тузган Алишер Маҳмудов ҳамда ўтган мавсумни "Оқтепа"да ўтказган Руфат Исроиловлар бугунги машғулотларда қатнашишди», деб ёзилади сайтда.

Бир неча кун аввал "Навбаҳор" "Оқтепа"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Ушбу баҳсда Руфат Исроилов "Оқтепа" таркибида наманганликлар дарвозасига гол киритган эди. Айнан ўша учрашувдаги ҳаракатлари туфайли мураббийлар Исроиловни жамоага таклиф этишган бўлса керак. Айтиш керакки, Руфат Исроилов фаолияти давомида "Андижон", "Динамо", "Шўртан", "Машъал", "Қизилқум" сингари бир қатор жамоаларда тўп сурган.

Ҳозирча навбатдаги ўртоқлик учрашувлари ҳақида маълумотлар йўқ. Эслатиб ўтамиз, Тошкент йиғини феврал ойинининг сўнгги кунида якунланади. Бир кунлик таътилдан сўнг эса ҳал қилувчи йиғин жамоа қароргоҳида олиб борилади.

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 21:08, 23.02.2012.
Ўқилди: 11120 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6852]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3775]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3292]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3138]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3084]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2452]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2251]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1568]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1514]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1424]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик