Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Ҳаким Фузайлов: «6 очколи ўйинда ютдик, аммо Суперлига ҳақида гапиришга ҳали эрта»

Баҳо:
+ | -

Про лига 19-тури доирасидаги «Нурафшон» - «Динамо» (0:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб Самарқанд жамоаси бош мураббийи Ҳаким Фузайловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ҳаким Қаюмович, муҳим ўйиндаги ғалаба билан табриклаймиз. Ўйин борасидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...
- Иккинчи босқичдаги ҳар бир очконинг қадри баланд. Олдин ҳам айтгандим, Про лигада осон ўтадиган ўйиннинг ўзи йўқ. Кутганимиздек жуда ҳам асабий ва оғир ўйин бўлди. Энг аввало футболчиларимизга миннатдорчилик билдираман, улар қийинчиликларга қарамай ўйин охиригача кураш олиб боришди ва якунда ғалаба қозонишди. Ўйиннинг қандай ўтгани менга ёқди. Тўғри, ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам кичик хатоларимиз бор. Ўйинни таҳлил қилиб, хулоса чиқарамиз. Бугун жамоа характери эвазига ўйинда ғолиб чиқди.

- Жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бири Дмитро Сидоренконинг таркибда йўқлиги нима билан боғлиқ?
- У жароҳати сабабли Бухорога кела олмади. Шунингдек, Олег Марчук ҳам бироз шамоллагани боис асосий таркибдан ўрин олмади. Қолаверса, Сирож Мелиев ва Фарҳод Раҳматов ҳам кеча бироз бетоб эди.

- «Динамо» бугун 6 очколи ўйинда асосий таъқибчисини мағлуб этди, дейиш мумкин ва орадаги очколар фарқини 7тага етказди. Айтингчи, «Динамо» Суперлигага чиқиш вазифасини неча фоизга бажарди десак бўлади?
- Бу ҳақда гапиришга ҳали эрта деб ҳисоблайман. Тўғри, бугун 6 очколи ўйин бўлди, аммо фақат бугунги баҳс эмас, ушбу босқичда тўрт жамоа иштирокидаги ҳар бир ўйин 6 очколи бўлади. Олдинда 5 ўйин бор ва бу 15 очко учун кураш дегани. Шундай экан, ҳаммаси ҳали олдинда.

- Бугун пенальти ишлаб, гол урган Рўзимбой Аҳмедов жамоа футболчиларига қанчалик таъсир ўтказа олмоқда?
- У катта тажрибага эга футболчи. Рўзимбой жамоамизга келгани билан ўзининг етакчилик қобилиятини ишга солмоқда. Аҳмедов ҳозирги ёшида ҳам ҳар машғулотда тер тўкиб ишламоқда, ҳеч бир машғулотларни ўтказиб юбормайди. У жамоадаги ёшларга ўрнак бўладиган ўйинчи.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 14:02, 24.09.2021.
Ўқилди: 1733 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4095]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3473]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2906]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2205]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2103]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2031]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1975]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1851]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1723]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик