Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида Малайзияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Терма жамоамиз Иорданияда ўтказиладиган йиғин давомида Малайзияга қарши майдонга тушади. Баҳс 9 октябрь кунига белгиланган.
Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ушбу йиғин давомида Иордания терма жамоасига қарши ҳам ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин.