Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Тимур Кападзе: «Майдон бизга панд берган бўлса, «Нефтчи»га қўл келди»

Баҳо:
+ | -

Про Лига баҳсларининг 19-туридан ўрин олган «Нефтчи» - «Олимпик» (3:2) баҳси якунидан сўнг тошкентликлар мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун албатта «Нефтчи»ни ғалаба билан табриклайман. Жуда қизиқ ўйин бўлди. Мухлислар ҳам маза қилди деб ўйлайман. Учрашув курашларга бой бўлди. Футболчиларим яхши ҳаракат қилди, бироқ майдон бироз панд берди. Биз асосан паслар билан ўйнаймиз, бу майдонда эса бундай ўйин кўрсатишга қийналдик. «Нефтчи»га эса бу қўл келди. Рақиб сафида бақувват легионер футболчилар бор, улар узоқ узатмаларда яхши ҳаракат қилишди. Голларда ўзимиз хатога йўл қўйдик. Болалар шундай ўйинлар орқали анча яхши тажрибага эга бўлади. Ўйинда яхши ҳаракат қилган вазиятлар ҳам бўлди.

Жиянов жароҳат олди, шу сабабли ўзгариш қилдик. Кўрган бўлсангиз рақиб футболчилари анча қўпол ҳаракат қилишди. Нафақат «Нефтчи», балки қолган жамоалар қўпол ўйнашмоқда. Ҳакамлар эса бунга йўл қўймоқда. Бу эса ёмон. Бугунги учрашувда жароҳат сабабли 3 та ўзгариш қилишга мажбур бўлдик", — деди Кападзе.

Манба: https://t.me/fcolympicuz
Киритилди: 22:45, 24.09.2021.
Ўқилди: 2387 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.