Осиё Чемпионлар Лигасида Тошкентнинг "Бунёдкор"ига қарши майдонга тушадиган Австралиянинг "Аделаида" клубининг ОЧЛ учрашувларини томоша қилиш учун чипталар сотувга чиқарилди.
Унга кўра, энг арзон чипталар 12 австралия долларни ташкил қилган бўлса энг қиммат чиптани 33 долларга харид қилишингиз мумкин бўлади.
Чипталар уч тоифага бўлинган. Биринчи тоифа чипта нархлари оддий фуқаролар учун 27, 15 ёшга тўлмаганлар учун эса 12 долларни ташкил қилмоқда. Оилавий чипта сотиб олишни хоҳловчилар (ота-она, икки фарзанд) 66 доллар тўлаб бирга футбол томоша қилишлари мумкин бўлади.
Ўрта тоифадаги чипталар 30 (оддий фуқаро), 15 (болалар), 75 доллар (оила), олий тоифадаги чипта нархлари эса 33 (оддий фуқаро), 18, 84 доллар (оила) қийматда баҳоланган.
Шунингдек клубнинг барча учта уй учрашувини томоша қилишни хоҳлаганлар абономент-чиптани ҳам харид қилишлари мумкин бўлади. Бунда оддий фуқаро тоифа кетма-кетлигида 61, 69, 77 долларга учта ўйинга кириш имконини берувчи чиптани харид қилиши мумкин. Болалар 23, 31, 39 долларга, оилалилар эса 145, 169, ва 193 доллар эвазига "Аделаида"нинг барча учрашувларини кўриш имкониятига эга бўлишлари мумкин.