Италия терма жамоаси ва Туриннинг «Ювентус» клуби ҳимоячиси Жорджо Кьеллини ёзги трансферлар ойнасида бир қатор юлдуз футболчилар билан шартнома имзолаган «ПСЖ» ҳақида гапирди.
«ПСЖ» Play Station жамоасига ўхшайди. Ҳозир гарчи юлдузли футболчилардан ташкил топган бўлсада, парижликларнинг ЕЧЛда ғалаба қозониши мушкул.
Савияли футболчиларинг кўп дегани ғалаба кафолатланган дегани эмас. Агар футболчилар умумий манфаатларни шахсий манфаатларидан устун қўйишса, бу ҳолда уларни мағлуб этиш жуда қийин бўлади.
Шунда ҳақиқий яхлит клубни кўришингиз мумкин», - дея иқтибос келтиради италиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, ёзда «ПСЖ» Лионель Месси, Серхио Рамос, Жанлуиджи Доннарумма, Ашраф Ҳакими ва Жоржиньо Вейналдум билан шартнома имзолаганди.