Лондоннинг "Челси" клуби вакили, 24 ёшли нигериялик ярим ҳимоячи Жон Оби Микел, африкалик журналистлар билан суҳбати давомида, Россиянинг "Анжи" клуби вакиллари ҳақиқатдан ҳам у билан трансфер масласида боғланишганини таъкидлади. Аммо ҳозирча бу таклифга рози бўлмаганини ҳам билдирди.
"Ҳа, ростдан ҳам "Анжи" вакиллари мен билан алоқага чиқишди. Улар мени ўз жамоаларига қўшиб олишмоқчи. Бироқ мен ҳозирча уларга ҳеч қандай жавоб берганимча йўқ. Мен ҳали ҳам "Челси" футболчисиман ва яқин вақтлар оралиғида жамоамни ўзгартирмоқчи эмасман. Менга "Челси"да ўйнаш жуда ёқади. Умид қиламанки, жароҳатимдан тўлиқ қутулгач, асосий таркибда майдонга туша бошлайман", — дейди Оби Микел.