Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

«Реал»да омади чопмаганлар. Улар кимлар эди?

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» клубида кўплаб юлдузлар тўп сурган. Ҳозир ҳам тўп сурмоқда. Яна қанчадан-қанча футбол юлдузлари бу жамоада ўйнашни орзу қилади. Чунки бу клуб буюкликка эришган, энг совриндор ва машҳурлардандир. Клубнинг ҳозирги трансфер сиёсати асосан келажак учун мўлжалланган. Яъни, улар келажакда жамоани юқорига кўтара оладиган, ёш иқтидорларни йиғиш билан шуғулланади. Шундай бўлсада бу стратегияни салъбий томони ҳам бор. Яқин ўтмишда «Реал»да шундай талантли футболчилар тўп сурган, лекин ҳозир улар мутлақо бошқа жойларда. Уларнинг ҳаракатларини кўра туриб, одамлар клуб келажаги бўлади деб ўйлашган эди. Уларни биз ҳозирда «Барселона» афсонаси, АПЛ ғолиби ва «МЮ» юлдузи деб биламиз. Ҳозир шундай футболчилардан бир нечтасини эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз.

Хуан Мата

«Валенсия» клубида ўз номини тарихга ёза олган футболчи, кейинчалик АПЛга йўл олади. Аввал «Челси»да, кейин эса «қизил иблислар» таркибига бориб қўшилади ва ҳозиргача биз уни «МЮ» юлдузи деб биламиз. Мата аслида, «Реал Мадрид»дан чиққан футболчи саналади. Ҳужумкор ярим ҳимоячи 15 ёшида қироллик клубига келиб қўшилган. У даставвал жамоанинг иккинчи таркибида тўп сурди. Мата у ерда 10 та голга муаллифлик қилган эди. Футболчининг клуб билан тузган битимида бошқа клублар билан музокараларга рухсат этилганди. Шу сабаб у 2007 йилда «Валенсия»га кўчиб ўтади.

Самюель Это'о

«Реал» бу футболчини етиштириб, фақат ўзига-ўзи зарар келтирди. Негаки, Самюель бир кун келиб, энг ашаддий рақиб жамоа бўлган «Барселона» афсонасига айланади. Камерун термаси аъзоси, ҳозирги кунга келиб, хонандалик билан шуғулланмоқда. Это'о «Реал»да бўлган йилларда унинг йўли Раул, Фернандо Морьентес ва Роналдо каби йирик юлдузлар томонидан «ёпиб қўйилади». «Реал»даги етти учрашувдан иборат фаолияти давомида дарвозага бирорта аниқ зарба бера олмаган футболчи 2000 йилда «Малёрка»га кўчиб ўтади.

Фабиньо

Ҳозирда «Ливерпуль» футболчиси бўлган бразилиялик, бир пайтлар «Реал» томонидан катта умидлар оғушида эди. Фабиньо 18 ёшида Бразилиянинг «Флуминенсе» клубидан харид қилинади ва жамоанинг «Б» таркибига қўшилади. У ерда Алваро Мората, Каземиро, Лукас Вазкез каби бўлажак юлдузлар бор эди. Ўша даврдаги бош мураббий Жозе Моуриньо Фабинёга 2013 йилда «Малага»га қарши баҳсда дебют қилиш имконини беради. Аммо португалиялик мураббийнинг жамоадан кетиши, футболчини «Монако»га ижарага бериб юборилишига олиб келади. У кейинчалик француз клуби билан доимий шартнома тузади.

Маркос Алонсо

«Челси» клуби ҳимоячиси Алонсо Мадрид шаҳрида дунёга келган ва «Реал» академиясига жуда ёш пайтида қўшилган. У ўзини фақат яхши томондан кўрсатади ва 2010 йилда мураббий Мануэль Пеллегрини томонидан илк имкониятга эга бўлади. Шундай бўлсада, Алонсонинг омади ҳа деганда юришиб кетавермайди. Бу эса футболчини Англияга «Болтон» клубига ижарага бериб юборилишига сабаб бўлади. У кейинчалик «Фиорентина»га сотилганди. «Сандерленд» клубида ҳам бир муддат ўйнаган Маркосни кейинчалик, «аристократлар» ўз сафига қўшиб олади.

Роберто Сольдадо

Испаниянинг Валенcия шаҳрида туғилган футболчи, 15 ёшида «Реал» академиясига олиб келинади. Ҳужумчи клубнинг «Б жамоаси»да фантастик ўйин кўрсатади. У ўшанда 120 та ўйинда 63 та голга муаллифлик қилганди. Аммо Сольдадо асосий жамоада бу формасини сақлаб қола олмади. У 4 йил давомида атиги 19 марта майдонга туширилган ва 4 та гол урган. Кўп ўтмай, ҳужумчи бош мураббий Фабио Капелло томонидан сотиб юборилади. Сольдадо «Тоттенхэм»га 26 миллион фунт эвазига ташриф буюради ва қисқа давр ичида юлдуз футболчига айланади.

 

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 09:25, 28.09.2021.
Ўқилди: 6856 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.