Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Фергюсон мураббийлик фаолиятида қайси футболчининг трансферини амалга ошира олмаганидан афсусда эканини айтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клуби собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон қайси футболчини манкунианликлар сафига олиб кела олмаганидан афсусда эканини айтди.

«Саволингизга жавоб берарканман, хаёлимга фақат битта вариант келди. Бу — Пол Гаскойн. У фантастик ўйинчи эди. Агар уни қўлга кирита олганимизда, унинг фаолияти аъло даражада кечган бўларди. Унинг фаолияти яхши чиқмади, дея олмайман. Аммо биз билан янада яхшироқ чиққан бўларди. Шубҳасиз.

Жамоамизда Брайан Робсон, Стив Брюс ва Бобби Чарльтон каби ўйинчилар бор эди. Сэр Бобби унинг учун фантастик мураббий бўлган бўларди. Чунки у ажойиб инсон. Гаскойн "МЮ"га ўтишга ваъда бериб, таътилга йўл олди. Орадан бир қанча вақт ўтиб менга қўнғироқ қилиб, унинг «Тоттенхэм» билан шартнома имзолаганини айтишди. Чунки "шпорлар" унинг онаси учун 94 минг еврога уй сотиб олиб беришган экан. Мен эса бунга ишонолмадим.

Снейдер? Унинг номини кўп бора биз билан боғлашган, аммо биз ҳеч қачон Уэслига қизиқиш билдирмаганмиз», — деди Фергюсон.

Манба: championat.com
Киритилди: 11:29, 28.09.2021.
Ўқилди: 13714 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.