Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 0-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 1-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 1-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Жасур Жалолиддинов: «Характер кўрсата олдик»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" футболчиси Жасур Жалолиддинов Суперлиганинг 20-тури доирасида бўшлиб ўтган "Машъал"га қарши ўйинда битта гол муаллифига айланди. У кечаги баҳс борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Қизиқ ва қийин ўйин бўлди. Биринчи бўлиб гол ўтказиб юборганимиз учун таваккал қилдик. Ҳимояга камроқ эътибор берган ҳолда ҳужумни ўйладик. Менимча, бу ўз самарасини берди. Ўйлашимча, характер кўрсата олдик.

— «Локомотив»даги дебют голингизни урдингиз. Рақиблардан бунчалик осон ўтиб кетишингизни сезганмидингиз?

— Дебют голимни урганимдан хурсандман. Ҳисобда ортда бораётган пайтимизда рақиблар ҳимояда зич ўйнай бошлашди, деярли 7-8 футболчи бўлиб ҳимояланишди. Шу сабабли алдамчи ҳаракатларга эътибор бериш керак эди. Гол урган вазиятда энг тўғри қарор деб шуни билдим. Асосийси — ўйлаган ишим амалга ошди. Жамоанинг ғалабасида ўзимнинг ҳиссамни қўшганимдан хурсандман.

— Голингизни Ислом Қобиловнинг кечагина туғилган ўғил фарзандига бағишладингиз. Буни ўйин олдидан барча футболчилар билан бирга келишиб олганмидингиз?

— Йўқ, ундай бўлмаганди. Ислом Қобилов билан бирга «Бунёдкор» академиясида бирга катта бўлдик, бир жамоа таркибида ўйнадик. У билан муносабатларим аъло даражада. Шу сабабли ўйин олдидан Исломга гол уришга ва голни унинг фарзандига бағишлашга сўз бергандим.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 16:36, 28.09.2021.
Ўқилди: 2488 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик