"Ливерпуль" клуби "Брайтон" ўйинчиси Ив Биссума билан оғзаки келишувга эришди. Яқинда тарқатилган хабарларга кўра, мерсисайдликлар малилик футболчини январь ойида 40 миллион фунтга сотиб олади.
У Клопп жамоасидаги Вийналдумнинг ўрнини тўлдириши керак. Ярим ҳимоячига "Арсенал", "МЮ" ҳамда "Тоттенхэм" каби клублар ҳам қизиқиш билдирганди.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" ЕЧЛ иккинчи турида "Порту" меҳмони бўлади.