Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клубига янги бош мураббий тайинланди. Бу ҳақда "Ассосейшэд Пресс" ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.
Манбада ёзилишича, испаниялик Раул Канеда бундан буён жамоани бошқариб боради. Канеда словениялик Матьяж Кэкнинг ўрнини эгаллайди. мамлакат чемпионатидаги муваффақиятсиз натижалардан кейин клуб Кэкни шу ой бошида лавозимидан четлатилганди.
Шу кунга қадар жиддаликларни ақтинчалик Абдуллоҳ Ғуроб бошқариб келаётганди. Таъкидлаб ўтиш жоиз, Раул Канеда бундан олдин Испания сегундасида қатнашиб келатёган "Алмерия" клубида ёрдамчи бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, "Ал-Иттиҳод" Осиё Чемпионлар Лигасида Тошкентнинг "Пахтакор" клуби билан бир гуруҳдан ўрин олган. В гуруҳида шунингдек, Қатарнинг "Ал-Араби" ва БААнинг "Баннияс" жамоалари ўрин олишган.