Дубайнинг "Ал Наср" стадионида Миср ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини телеканалларимиз орқали олиб берилмаган бўлса-да интернетга ошно бўлган мухлислар учрашувни кўришга муваффақ бўлишди.
Дастлабки дақиқалар тенг курашлар остига кечди. Жуда кўплаб мухлислар кўмагида ҳаракат қилган Африка қитъаси вакиллари 40-дақиқага келиб ҳисобни очишди. Бу вазиятда мисрликларнинг икки нафар ҳужумчиси Элдор Суюнов билан ёлғиз қолишганди ва "Насаф" посбони бу вазиятда ҳеч нарса қила олмади.
Иккинчи бўлимда вакилларимиз гол уриш учун олдинга борган вакилларимиз жуда кўплаб қарши ҳужумларни ўтказиб юборишди. Бироқ яхшиямки бу вазиятларнинг кўпчилигида Миср олимпиячилари гол кирита олишмади.
Иккинчи бўлимда Николй Гурьянов ўрнига майдонга Алишер Шоғуломов туширилди. Айнан "Локо"нинг янги футболчиси ўйинни кучайтира олди. 76-дақиқага келиб вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Зоҳир Пиримов бу вазиятда жуда яхши ҳаракат қилиб голга муаллифлик қилди.
Бироқ бу голдан кўп ўтмай яна ҳимояда йўл қўйилган хато натижасида мирликлар ҳисобда олдинга олиб чиқди. 81-дақиқада эса техник хатога йўл қўйган Жавлон Иброҳимов рақиб футболчисини чалиб йиқитди. Натижада ҳакам унга қизил карточка кўрсатди. Бу эса шундоғам ўйини қовушмаган футболчиларимиз учун қаттиқ зарба бўлди. 83-дақиқага келиб ҳисоб 3:1 кўринишга келди...
Бу билан Миср ўйинни бўшаштириб қўйгани йўқ. Агар охирги беш дақиқада Африка вакиллари яратилган имкониятларнинг барчасидан фойдаланганда борми... Менимча, ҳисоб анча ачинарли кўриниш олган бўларди. Майли нима ҳам деймиз. Миср биздан кучлилиги кўриниб турди ва улар буни ҳисобда ҳам акс эттира олишди.
БАА, “Ал Наср” стадиони
Ўртоқлик учрашуви
Миср - Ўзбекистон - 3:1 (1:0)
Гол: (40), №9 (79), №17 (83) - Зоҳир Пиримов (75)
Четлатиш: Ж.Иброҳимов (81)
Миср: 22.Муҳаммад Бассам Хассан, 5.Махмуд Алиан, 6.Мустафо Хассан, 7.Амро Муҳаммад, 8.Сехаб Саад, 10.Аҳмад Али Ҳалифа (с), 12.Ислом Рашид, 13.Салех Салех, 14.Хоссам Абдулла, 15.Саад Али, 18.Аҳмад Муҳаммад.
Ўзбекистон: 1.Элдор Суюнов, 5. Ислом Тўхтахўжаев, 15.Бобур Омонов, 3.Абдукаххор Ҳожиакбаров (Салим Мустафоев 72), 9.Рустам Аъзамов, 8.Шерзодбек Каримов (с), 14.Зоҳир Пиримов, 18.Фозил Мусаев, 10.Жавлон Иброҳимов, 11.Темурхўжа Абдухолиқов (Иван Нагаев 30), 6.Николай Гурьянов (Алишер Шоғуломов 67)