Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма 0-0 Женоа
18/01 18:00 Хетафе 0-1 Валенсия
18/01 19:00 Болонья 1-2 Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон 0-0 Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

«Рома» Конференциялар лигасида ғолиб чиқишни истайдими? Моуриньо жавоб берди

Баҳо:
+ | -

Ҳамюртимиз ҳаракат қилаётган «Рома» бугун Европа Конференциялар лигаси доирасида Украинанинг «Заря» клубига қарши майдонга тушади. Шу муносабат билан жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо одатдагидек ўйин-олди матбуот анжуманида иштирок этди ва қуйидаги саволларга атрофлича жавоб берди.

— Сиз ушбу баҳсдан нималар кутаяпсиз? Шу билан бирга, Украина об-ҳавоси ҳақида нима дея оласиз?
— Биз «Заря» билан бир неча йиллар олдин ўйнаганмиз, учрашув декабрда бўлган. Бизни анча қийин синов кутмоқда. Стадиондаги муҳит ҳам ажойиб бўлса керак. Умид қиламанки, якуний натижа бизни қониқтиради. Чунки биз шунинг учун бу ерга ташриф буюрдик.

— Жамоанинг айни дамдаги аҳволи қандай? Ҳамма бу тўқнашувда иштирок эта оладими?
— Аввалги ўйинларни таҳлил этдик. Буниси ҳам олдингиларидан фарқ этмайди, лекин бироз камчиликларни тузатишимиз керак. Рақибимиз кучли ва натижа учун жамоавий ўйнай олади. Биз ҳам бор имкониятимизни ишга соламиз. Шунингдек, ҳаммаси учрашувнинг ўзида ҳал бўлади.

— Сиз иштирок этаётган барча мусобоқаларда зафар қучишни истайсиз. Шу туфайли, Конференциялар лигаси ҳам сиз учун муҳим аҳамият касб этадими?
— Айни пайтда бор эътиборимиз кутилажак ўйинга қаратилган. Бизда ўз режаларимиз бор. Узоқ келажак ҳақида ўйлашни кўп ҳам истамаймиз. Тўғриси, айни дамда Италия чемпионатига кўпроқ куч сарфлаяпмиз. Лекин бу ушбу турнирни ютишга бўлган хоҳишимизни камайтирмайди.

— Бугунги баҳс «Рома»га қанчалик муаммо туғдиради деб ўйлайсиз?
— Ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос хислатлари бор. Ва бу каби ўйинлар ҳеч қачон осон бўлмаган. Ўзимиз мақсад қилган натижаларимиз учун тинмасдан ишлашимиз шарт ҳамда майдонга жанговар руҳда тушишимиз керак.

— «Заря» қарши ўйинда ротацияларни амалга оширасизми?
— Мен буни ишлатишни тўғри қарор деб ўйламайман. Чунки таркибимиздаги ҳар бир футболчимиз ўз кишининг устаси ва улар захирада ўтиришни истамайди. Яна айтаман, «Заря» кучли рақиб ва улар учун фақатгина ғалабагина қониқарли натижа.

Манба: sport.ua
Киритилди: 16:36, 30.09.2021.
Ўқилди: 3491 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.