"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн Конференциялар Лигаси 2-тур доирасида "Мура"га қарши ўйинда (5:1) учта гол урди.
Англиялик футболчи турнир тарихида хет-трик қайд этган биринчи ўйинчига айланди.
Шунингдек, у Европанинг учта йирик мусобақасида (ЕЧЛ, ЕЛ, КЛ) хет-трик қайд этган учинчи футболчи бўлди. Бундан аввал, Юпп Хайнкес ва Герд Мюллер бу натижага эришган эди.