Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон - Пахтакор
02/06 19:30 Насаф - Локомотив
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" 9 ўйиндан бери ўз майдонида «Эвертон»га ютқазмаяпти, Роналдуда юбилей бўлиши мумкин (превью)

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-Лигаси 7-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида «Эвертон»ни қабул қилади.

Биласизми?

"Манчестер Юнайтед" Премьер-Лига доирасида «Эвертон» билан ўтказилган охирги 12 ўйинда фақат бир марта ютқазган (6 ғалаба, 5 дуранг). Ушбу ҳолат 2019 йилнинг апрель ойида "Гудиссон Парк"даги ўйинда (4:0) содир бўлганди.

Роналду мазкур баҳсда майдонга тушса, бу унинг АПЛдаги 200-баҳси бўлади. У шу пайтга қадар 87 гол уришга эришган. Шунингдек, португалиялик бу довонни забт этган МЮнинг 24-футболчиси бўлади. Мусобақада бу исталган жамоадан 8 марта кўпроқ дегани.

«Эвертон» устози Рафаэл Бенитес АПЛ доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши охирги 9 сафар ўйинида 7 марта мағлуб бўлган ва икки марта ғалаба қозонган. Унинг ғалабалари 2009 йилнинг март ойида «Ливерпул» (4:1) ҳамда 2013 йилнинг май ойида «Челси» клуби (1:0) билан қўлга киритилган. Рафа «Олд-Траффорд»да учта катта клуб билан МЮни ютган илк мураббийга айланиши мумкин.

Андрос Таунсенд жорий мавсум барча мусобақаларда исталган «Эвертон» футболчисидан кўпроқ голли вазиятларда иштирок этган (8 ўйин, 4 гол, 3 ассист). У ўтган мавсум "Кристал Пелас" сафида МЮ билан ўйиннинг (3:1) дастлабки голини киритган ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшганди.

 

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Майкл Оливер

Қанот ҳакамлари: Стюарт Бюрт, Симон Беннет

Захира ҳаками: Пол Тирни

ВАР: Стюарт Атуэлл

ВАР ёрдамчиси: Ҳарри Леннард

 

Тахминий таркиблар

Манчестер Юнайтед - Де Хеа, Ван-Биссака, Линделёф, Варан, Шоу, Фред, Матич, Погба, Лингард, Гринвуд, Кавани

Эвертон - Пикфорд, Годфри, Мина, Кин, Дин, Таунсенд, Дукуре, Аллан, Ивоби, Грей, Рондон.

 

Йўқотишлар

Манкунианликлар таркибида Маркус Решфорд, Амад Диалло ҳамда Ҳарри Магуайр жароҳати боис майдонга туша олишмайди. Шоу спорт формасини тиклаб олмаган ва қатнашиши сўроқ остида.

«Эвертон» сафида Коулмен, Делф, Калверт-Люин, Ришарлисонларда жароҳат бор. Андре Гомеш ва Гбаминнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Гилфи Сигурдссон бошқа сабабга кўра МЮ билан ўйнамайди.

 

Рақамлар

МЮ барча мусобақаларда «Эвертон»га қарши охирги 9 уй ўйинида мағлубиятга учрамаган.

Манкунианликлар барча мусобақаларда «Эвертон»га қарши сўнгги 4 ўйинда камида иккитадан гол киритган.

«Эвертон» сўнгги 6 ўйиннинг бештасида камида иккитадан гол урган (Премьер-Лига).

Жамоалар ўзаро 58 марта тўқнаш келишган. Шулардан 37 учрашув Манчестер клуби, еттитаси эса Мерсисайд клуби фойдасига ҳал бўлган. 12 беллашувда ғолиб номи аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув эртага Тошкент вақти билан 16:30да старт олиши режалаштирилган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:27, 01.10.2021.
Ўқилди: 5293 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.