Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Вадим Абрамов: «Натижа унчалик ёмон бўлмади»

Баҳо:
+ | -
Foto: sportalkorea.com

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Мураббийимизнинг фикрига кўра, бир янги синалган футболчилар сабаб натижа ёмон бўлмаган экан.

«Бугунги ўйинда бир қатор янги футболчиларимизни синовдан ўтказдик. Шу боисдан ҳам Корея терма жамоасининг бугунги ўйиндаги  кўрсатган футболини ҳисобга олсак, натижа унчалик ёмон эмас. Қолаверса, ўйиннинг одатдагидан бироз эртароқ вақтда ўтказилганлиги ҳам бироз ноқулайлик туғдирди. (Ўйин Тошкент вақти билан 10:00 да бошланган)»

Абрамовга Кувайт терма жамоаси ҳақида ҳам савол беришди. Боиси январда терма жамоамиз кувайтликларга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишганди.
Мен Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи бўлганим сабаб  Жанубий Корея терма жамоасидан кўра Ўзбекистон термаси мени кўп ҳавотирга солди. Агар Жанубий Корея терма жамоаси бугун бизга қарши ўйнагандек ўйин намойиш этса, Кувайтга қарши ўйинда айтарли қийинчиликларга дуч келмайди деб ўйлайман. Бу ўйин эса бизга Япония билан ўйиндан олдин яхши синов вазифасини ўтаб беришига шубҳа йўқ.

Шунингдек, Вадим Абрамов, маҳаллий журналистларнинг, тўртинчи босқичда яна Жанубий Корея терма жамоаси билан бир гуруҳга тушиб қолишни истармидингиз, деган саволига қуйидагича жавоб берди.
«Агар шундай бўлган тақдирда ҳам биз бу ўйинга алоҳида тайёргарлик кўрмаймиз. Бугунги ўйиндаги ҳисобни ёддан чиқарамиз. Аммо ўйлашимча, Жанубий Корея терма жамоаси 4-босқичда биз билан бир гуруҳга тушмаса керак, дейди Абрамов.

Ноила Абдуллаева
Чжеончжу, Жанубия Корея
Stadion.uz учун махсус.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:00, 25.02.2012.
Ўқилди: 11717 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.