Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Бугун Сизни қандай ўйинлар кутмоқда ва уларни нега кўришингиз керак? (1-қисм)

Баҳо:
+ | -

Дўстлар, қуйида АПЛ ва Ла-Лига доирасида бугун бўлиб ўтадиган ўйинлар ҳақида қисқача маълумот бермоқчиман. Учрашувларнинг ҳар бири алоҳида қизиқ. Манзилни эса яхши биласиз – Футбол ТВ ва УзРепорт ТВ!

Демак, жонли трансляцияларни очиб берувчи ўйин:

АПЛ 7-тур, “Манчестер Юнайтед” – “Эвертон”

Сульшер жамоаси билан ҳафта ўртасида оғир ўйин ўтказди. Бундай учрашув учун адекват мухлислар ўз севимлиларини мақташга ҳам бироз ўйланиб қолишлари мумкин. Ҳа, жамоа сўнгги дақиқаларда ғалаба голини уриб ЧЛ жорий мавсум гуруҳ босқичидаги илк 3 очкосини қўлга киритди. Лекин, барча мусобақаларда олий мақсадни олдига қўёган клуб учун бу ўйин нормалми? Бу катта савол, албатта. Боз устига, МЮ қаторасига беш ўйиндан бери рақиблари дарвозасига 2 тадан кўп гол уролгани йўқ. Буни қўя туринг, жамоа сўнгги 5 та баҳснинг 3 тасида мағлуб бўлган. Турли мусобақаларда “Янг Бойз”, “Вест Ҳэм” ва “Астон Вилла”га имконият бой берилган. Бошқа томондан Роналду мунтазам гол уриб турибди. Криштиану ҳатто мураббийлар штабига – “агар футболчилар ҳужум ҳудудига, жарима майдонига тўпни тез-тез етказиб туришса бундан ҳам кўпроқ гол ура оламан” - деб айтган. Ва ҳозир машғулотларда бунинг устида одатдагидан кўпроқ ишланаётган экан. Кўрамиз!

Рақиб ўлароқ МЮ учун “Эвертон” анчайин ноқулай бўлиши мумкин. Боиси, Бенитес Мерсисайдга қайтиб, аввалига кўп қаватли уйдаги эшикларни адаштириб бошқа хонадонга кириб қолган кишидек кўринган бўлса ҳам, кейинчалик натижалар ва майдондаги ўйин эътибори билан ҳаммаси аслида бошқача эканини исботлаб улгурди. Бир вақтлар “Леверпуль”ни Европадаги энг кучли клуб қилолган испан ҳозир янги жамоаси билан АПЛ жадвалида 13 очко тўплаб, бугунги рақиби билан ёнма-ён турибди. Бу ўринда ҳам бошқа томондан қараш лозим-ки, “Эвертон” шу пайтгача ҳали ўтган мавсумни топ-10 рўйхатда якунлаган битта клуб билангина тўқнашди. Хуллас, қизиқ бўлади.

Вақт: 16:30
Манзил: Футбол ТВ

“Челси” – “Саутгемптон”

Бу энди камида бир сабаб билан фавқулодда қизиқ ўйин: Тухел билан ҳаммаси жойидами? Томас ўзининг тактик даҳо эканига ҳаммани шу қадар ўргатиб қўйдики, “Манчестер Сити” ва “Ювентус”дан қабул қилинган қаторасига мағлубиятлар ҳам кескин ажаблантирмоқда. Бўлмаса, номи эсланган жамоалар ҳам “Челси”дан кам бўлмаган гранд ҳисобланади-ку, ахир. Гвардиола ва Аллегри ҳам топ мураббий эканига шак йўқ. Шуниси қизиқ! энди нима бўлганда ҳам босим юзага келиб бўлди. Мухлислар ва жамоатчилик “Челси”дан – ҳаммаси жойида, - деган сигнални кутишмоқда. Тухел эса тизимдаги бундай микро нуқсон мавсум аввалида дуч келаётгани учун қувонса бўлаверади. Агар, хулосалар тўғри қилинса, кейин уни тўхтатиш қийин бўлиб қолиши ҳеч гап эмас.

“Саутгемптон”даги Ральф Хаззенхюттль Тухел учун жуда таниш исм. Улар ҳали Бундеслигада экан бир неча бор тўқнаш келишган. Аммо ҳозир Ральфнинг ишлари у қадар яхши эмас. Клуб АПЛ бу мавсумида ҳали ғалаба қозонмаган 5 жамоа бири. Албатта бундай вақт йўлдан кўзи қонга тўлган “Челси”нинг чиқишини ҳеч ким истамасди-ю, аммо тақвим жаноби олийлари сўраб ўтирармиди?

Вақт: 19:00
Манзил: Футбол ТВ

“Лидс” – “Уотфорд”

Марсело “Дарвеш” Бьелсада ғоялар инқирози кузатилмоқда. “Лидс” ҳам юқорида эсланган 5 ғалабасиз клуб қаторида турибди. 3 дуранг ва 3 мағлубият. Жамоада ижрочилар деярли ўша, бироқ курашувчанлик йўқолган. Бу “иккинчи мавсум” синдромига ҳам ўхшайди. Нима бўлганда ҳам “Уотфорд”га қарши ўйин жуда муҳим.

Гарчи “Уотфорд” 7 очко тўплаб улгурган бўлса ҳам, буни клуб учун тақвимнинг бўшлиги билан изоҳлаётганлар ҳақ, менимча. Ҳозирча жамоа “Тоттенҳэм”дан бошқа жиддий рақиб билан ўйнамади. Бир сўз билан айтганда “дарвеш”нинг мавсумдаги илк ғалабаси учун бундан қулай рақибни топиш қийин.

Вақт: 19:00
Манзил: УзРепорт ТВ

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 12:13, 02.10.2021.
Ўқилди: 4081 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.