Италиянинг «Рома» клуби Лоренсо Пеллегрини билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Жамоа сардори римликлар билан 2026 йилгача бўлган 5 йиллик келишувга эришди. У «Рома» сафида 2015 йилдан бери ўйнаб келмоқда.
«Менга бу туйғуни тушунтиришнинг иложи йўқ. Мен ҳардоим хоҳлаган нарсам ўзим ва шаҳрим орасидаги алоқани мустаҳкамлаш», — деди Пеллегрини.
Футболчи клуб сафида 161 ўйинда майдонга тушган ва 25 та гол урган.