"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Лука Модрич клуб билан шартномасини узайтириши мумкин.
36 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади. Хорват жамоада қолиш учун маошни қисқартиришга рози. Энди клуб у билан давом этадиган ҳамкорликни муҳокама қилиши керак.
Маълум бўлишича, Модрич футболчилик фаолиятини "қироллик клуби"да тугатмоқчи.