"Кальяри" ярим ҳимоячиси Наитан Нандес фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин, деб хабар беради "Calciomercato".
Манбанинг хабарига кўра, 25 ёшли уругвайлик футболчи агентига клубни тарк этишини хоҳлаётганини айтган. Ярим ҳимоячига "Тоттенхэм", "Лидс" ва "Наполи" даъвогарлик қилмоқда.
Ўтган мавсумда, Нандез А Серияда жами 32 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол урди ва 3 голга узатма берди. Transfermarkt.de портали футболчининг нархини 22 миллион еврога баҳоламоқда.