"Ювентус" дарвозабони Жанлуиджи Буффон "Милан" билан бўлиб ўтган ўйинни ва Мунтарийнинг ҳисобга олинмаган голини шарҳлаб ўтди.
"Виждонан айтаман: Вазият ақлга сиғмас даражада содир бўлди ва мен идрок қила олмадим. Ҳа, биз бу эпизод туфайли ташаббусга эга бўлдик, лекин худди шундай ҳолат иккинчи бўлимда ҳам юз берди ва вазият бу сафар "Милан" фойдасига ишлади. Умуман якуний ҳисоб 2:2 бўлиши керак эди.
"Милан" яхши тайёргарликка эгалигини, ажойиб ҳолатдалигини кўрсатди, лекин биз иккинчи бўлимда воқеалар ривожини ўзимиз томон оғдиришга эришдик ва мағлубиятсиз сериямизни сақлаб қолдик. Биз бундан фахрланамиз", дея ёзилади "Ювентус расмий сайтида.