Бельгия терма жамоаси вс Лондоннинг «Челси» клуби ҳужумчиси Ромелу Лукаку ўзининг ўйин услуби ҳақида гапирди.
«Менинг мураккаблигим говда жиҳатдан йириклигим учун ҳамма мени фақат тўпни кутиб, ҳужумларни тугатадиган футболчи деб ўйлайди. Лекин мен ҳеч қачон бундай ўйнамаганман ва бу фикрдан нафратланаман. Менинг энг катта кучим, тўп билан дарвозага яқинлашганда хавфли бўлишим, чунки бундай вазиятларда мен камдан-кам хато қиламан. Тўпни узатганимдан сўнг, мен қаерда бўлишим кераклигини биламан. Мен ҳамма позицияда озгина бўлсада фойдали иш қила оламан ва баъзи ўйинларда, ҳимоячилар ортида кўп жой борлигини билсам, бошқача ўйнайман. Менинг жуда самарали бўлишимнинг сабаби, мен ҳамма нарсани охиригача бажараман», - дейди Лукаку.