«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоадоши Неймар билан зиддиятга келганини тан олди.
«Ҳа, мен Неймарни аҳмоқ деб атадим. Бу футболда ҳар доим содир бўлади, лекин биз бунга аҳамият бермаймиз. Кейин иккимиз бу ҳақда гаплашдик. Бизда олдин ҳам шунга ўхшаш оғзаки тўқнашувлар бўлган ва эҳтимол улар келажакда ҳам такрорланади, лекин бунга эътибор беришга арзимайди. Мен Неймарни футболчи ва инсон сифатида ҳурмат қиламан, унга қойил қоламан. Баъзида у мендан норози бўлади ва бу ҳаммаси нормал ҳолат. Бунда ҳеч қандай муаммо йўқ», - дея Мбаппенинг сўзларини келтиради RMC нашри.
Аввалроқ, Мбаппе «Монпелье» билан ўйинда Неймарнинг ҳаракатларидан норози бўлгани ҳақида хабар берилганди. Франциялик форвард 88-дақиқада алмаштирилди. У скамейкага ўтирди ва яримҳимоячи Идрис Гуйега бразилиялик ҳужумкор шериги ҳақида шикоят қилди.