«Фиорентина» ҳужумчиси Душан Влаҳович АПЛга ўтиши мумкин. Футболчини Лондоннинг «Арсенал» жамоасини қўлга киритмоқчи.
Влаҳович аввалроқ «Фиорентина» билан амалдаги шартномани янгиламасликка қарор қилган. Энди «Арсенал» сербиялик футболчини сотиб олмоқчи.
Лондон клуби Влаҳович Александр Ляказетт ўрнини эгаллашига умид қилмоқда. Шунингдек, Душанга Лондоннинг бошқа жамоаси «Тоттенхэм» харидор бўлмоқда.
Жорий мавсумда Влаҳович 7та ўйин ўтказиб, тўртта гол ва битта голли узатма муаллифи бўлган. 21 ёшли сербиялик футболчи 2018 йилдан буён «Фиорентина» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.