"Ювентус" ва "Милан" "Барселона" ҳимоячиси Самуэл Умтитига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Football Italia.
Манбанинг хабарига кўра, клублар ҳимоячига агар у клуб билан шартномани томонларнинг ўзаро келишуви билан бекор қилса, таклиф билдиришга тайёр.
"Барселона" ёзда футболчини сотмоқчи ёки ҳеч бўлмаганда ижарага бермоқчи эди. Умтити эса каталонияликлар лагерини тарк этиш ҳақидаги барча таклифларни рад этди. "Кўк анорранглилар" француз билан шартномани бекор қилиш вариантини ҳам кўриб чиқди. Кейинроқ футболчи жамоа президенти Жоан Лапорта билан учрашди ва ўзини исботлаш учун яна бир имконият беришга кўндира олди.
Франциялик футболчи жорий мавсумда каталонияликлар сафида бирорта ҳам расмий ўйин ўтказмаган. Умтитининг "Барселона" билан шартномаси 2023 йилнинг июньига қадар тузилган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 8 миллион еврони ташкил қилади.