Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Мадрид бойлари! «Атлетико»нинг энг кўп маош оладиган футболчилари

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» Испания Ла Лигасининг амалдаги чемпиони ва сўнгги бир неча йилдаги лиганинг энг барқарор жамоаларидан бири. Диего Симеоне Мадридда яхши ўйин тузилмасини қуришга муваффақ бўлди, шунинг учун «Реал» ва «Барселона» инқирозга учраганда, унинг футболчилари имкониятни қўлдан бой бериб, миллий чемпионат олтин медалларини қўлга киритишди.

Шу билан бирга, миш-мишларга кўра, Симеоне Ла Лигадаги энг кўп маош олувчи мураббийлардан бири бўлишига қарамай, «матрасчилар» одатда футболчиларга «Реал Мадрид» ва «Барселона»дан кўра камроқ маош тўлайди. Масалан, Антуан Гризманн «Барса» сафидан «Атлетико»га қайтиши учун маошини сезиларли даражада қисқартириши керак эди.

Ҳозир эса «Stadion.uz» нашри «Атлетико»нинг энг кўп маош оладиган 5 нафар футболчисига тўхталади.

 

5. Жоау ФEЛИКС - ҳафтасига 165 минг фунт

 

Ёши: 21 ёш

Фуқаролиги: Португалия

«Атлетико» сафида 2019 йилдан ўйнайди

 

2019 йилнинг ёзида «Атлетико» клуб тарихидаги энг қиммат харидни амалга оширди ва «Бенфика»нинг янги юлдузи Жоау Феликсга 127 миллион евро сарфлади. Лиссабон клуби лагерида ҳужумкор яримҳимоячи 2018/19 йилги мавсумни ажойиб тарзда ўтказди, 26 та учрашувида 15 та гол урди.

Натижада, Феликс ҳафтасига 165 минг фунт маош билан 2026 йилнинг ёзигача ҳисобланган шартномага имзо чекди. Ҳозирда португалиялик асосий жамоада ротация ўйинчисидир ва ҳали Диего Симеоне жамоаси учун стратегик ўйинчилар қаторига киритилмаган. Баъзи таҳлилчилар аллақачон «Атлетико»ни Феликсдек катта трансфери учун танқид қилмоқдалар, лекин бошқаларнинг таъкидлашича, 21 ёшида сиз Жоаудан Месси ёки Роналду даражасида ўйнашни талаб қила олмайсиз. Томонларнинг қайси бири ҳақ эканлигига фақат вақт ҳукм қилади, гарчи Жоау унга қўйилган маблағнинг ярмини ҳам қопламаган бўлса-да, унинг Мадриддаги катта маошии рейтингимизнинг кучли бешлигига киришга замин яратди.

4. Ян ОБЛАК - ҳафтасига 271 минг фунт

 

Ёши: 28 ёшда

Фуқаролиги: Словения

2014 йилдан бери «Атлетико» сафида ўйнайди

Словениялик дарвозабон Ян Облак - «Бенфика» академиясининг сўнгги ўн йилликдаги энг катта ютуқларидан бири. Унинг сотиб олиши «матрасчилар»га 16 миллион еврога тушган. Лекин, ҳозир мазкур киперни сотиб олмоқчи бўлган жамоалар камида 100 миллион евро, ҳатто ундан ҳам кўпроқ тўлашлари талаб этилади. Гарчи, «Атлетико» раҳбарияти асосий дарвозабон билан хайрлашишга тайёрлигини билдирса-да, ушбу трансфер амалга ошмайди. Ўтган мавсумда, Мадрид жамоаси чемпионликни қўлга киритганида, дарвозабон Ла Лигада энг кам гол ўтказиб юборган дарвозабон бўлди.

2019 йил апрель ойида «Атлетико» Облак билан янги шартнома имзолади ва томонлар ўртасидаги амалдаги келишув 2023 йилнинг ёзигача ҳисобланган. Маълум бўлишича, Ян Испания пойтахти клубида ҳафтасига 271 минг фунт олади, бу дарвозабонга клуб рўйхатини ўзгартиришни хоҳламаслиги учун етарли бўлмоқда.

 

3. КОКE - ҳафтасига 280 минг фунт

 

Ёши: 29 ёшда

Фуқаролиги: Испания

2000 йилдан бери «Атлетико»да ўйнайди

Коке - ҳозирги «Атлетико»нинг тирик афсонаси. «Матрасчилар» академиясидан чиққан, ҳозир эса сардори бўлган футболчи мухлислар томонидан катта ҳурмат ва муҳаббатга эга. Кокенинг «Атлетико»га борадиган йўли осон бўлмаган, лекин у клубдан юз ўгирмаган ва оддий ечимларни қидирмаган. Натижада, 2012/13 йилги мавсумдан бошлаб, яримҳимоячи «матрасчилар»нинг асосий ижрочиси бўлиб, жамоанинг Ла Лигадаги иккита, Европа Лигасида иккита ғалабада ва Чемпионлар Лигасида ҳам ажойиб ўйинлар кўрсатиб келмоқда.

2014 йилнинг ёзида, Коке «Атлетико»да маошни икки баравар оширишга эришди. Уч мавсумдан сўнг яримҳимоячи ва клуб яна футболчи билан яхшиланган шартномага имзо қўйдилар. Эндиликда Коке «Атлетико»да энг кўп маош оладиган учинчи футболчи бўлиб, ҳафтасига 280 минг фунт маош олади. Унинг «матрасчилар» билан тузган шартномаси 2024 йилнинг ёзигача амал қилади.

2. Луис СУАРEС - ҳафтасига 281 минг фунт

 

Ёши: 34

Фуқаролиги: Уругвай

«Атлетико»да 2020 йилдан бери ўйнайди

Луис Суареснинг «Атлетико»даги фаолияти ўтган йилнинг кузида, «Барселона»га уругвайлик футболчи керак бўлмай қолгандан сўнг бошланди. «Атлетико» Ла Лиганинг 32 ўйинида 21 та гол уриб, чемпионликни қўлга киритишга ёрдам берган фахрий футболчининг шартномасини сотиб олиш учун клубга атиги 7 миллион евро етарли эди. Унинг Мадриддаги дебют мавсуми Суарез учун жуда муваффақиятли ўтди: у «кўк-аноранглилар» раҳбариятига ўзини эрта ҳисобдан чиқарилганлигини исботлашга ҳаракат қилди ва буни уддалади.

Миш-мишларга қараганда, Суарес билан шартнома имзолаш пайтида «Атлетико» раҳбарияти уругвайлик футболчининг шартларини қабул қилиши керак эди. Луиснинг шарти эса клубдаги энг кўп маош олувчи футболчига айланиш бўлган. Шу сабабли Суаресга жамоа сардори Кокенинг маошидан минг фунт юқори маош таклиф қилинган. Яхшиямки, бу қарор жамоа ичидаги низоларга олиб келмади ва Суареснинг ўзи Мадридга нафақат катта пул эвазига, балки ҳақиқатан ҳам жамоанинг муваффақиятига ёрдам бериш истаги билан келганини исботлади.

 

1. Антуан ГРИЗМАН - ҳафтасига 297 минг фунт

Ёши: 30 ёшда

Фуқаролиги: Франция

«Атлетико» билан 2021 йил август ойидан бери

Антуан Гризманн «Атлетико»да яхши беш йил ўтказди ва 2019 йилнинг ёзида «Барселона»га 120 миллион евро эвазига кўчиб ўтди. «Матрасчилар» бундай пулдан воз кечмади ва Антуан ҳам ўзини Каталония пойтахтида синаб кўриш истагини билдирди. Афсуски, Гризманнинг «Барселона»даги фаолиятида яхши бўлмади: икки йил ичида у фақат Испания кубогини қўлга киритди ва 2021 йил августда «Атлетико»га қайтди. Мадрид клуби Антуанни ижара шартномасини бир йилга узайтириш ва кейинчалик сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олди. Қандай бўлмасин, лекин француз футболчисининг «Атлетико»га тўлиқ трансфери суммаси 40 миллион евродан ошмайди, шунинг учун Мадрид клуби раҳбарияти футболчини яна жамоага қайтарди.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, «Атлетико» Гризманга «Барселона»даги каби маош бермайди. Миш-мишларга кўра, Мадрид жамоасига қайтиш учун француз маошини икки баравар қисқартиришга мажбур бўлган. Бугунги кунда Гризманн «Атлетико»нинг энг кўп маош оладиган футболчиси, аммо унинг даромади ҳафтасига 300 минг фунтдан ошмайди, бу клуб раҳбарияти учун ўзига хос «психологик белги» дейилади.

 

Маҳмудов Жамшиджон тайёрлади.

Киритилди: 15:27, 08.10.2021.
Ўқилди: 3953 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.