"Ювентус" "Эвертон" ярим ҳимоячиси Алланга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради GOAL нашри.
Манбанинг хабарига кўра, Италия клуби 30 ёшли бразилиялик футболчи учун Аарон Ремзи + пул таклиф қилмоқчи, трансфер шу қишнинг ўзидаёқ амалга ошиши мумкин.
Аввалроқ, туринликлар футболчининг маоши юқори бўлгани учун Ремзини сотмоқчи эканлиги маълум бўлган эди.