Кириш Регистрация

Давид Карни: «Ўзбекистонда ўйнайман деб ўйламагандим»

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” клубининг янги футболчиси Давид Карни терма жамоасининг Саудия Арабистонига қарши ўйинида иштирок этиш учун Австралияга йўл олди. Ярим ҳимоячи сўнгги 2 йил давомида жароҳати билан курашгани учун терма жамоада ҳам, ўз клубида ҳам ўйнай олмай келаётганди.

2006 йилда Австралия миллий терма жамоасида дебют қилган футболчи жароҳатига қадар 39та ўйинда майдонга тушишга улгурганди. 28 ёшли футболчи 2005-2007 йилларда “Сидней” ФКдаги фаолиятидан кейин Англиянинг “Шеффилд Юнайтед” ва “Норвич Сити” жамоаларида ўйнади. Кейинчалик эса Голландиянинг  “Твенте” клубида тўп суриб, яна Англияга — “Блэкпул”га қайтди. У сўнгги пайтда Испания иккинчи дивизиони вакили — “Алькоркон” жамоасида ўйнади.

Карни кутилмаганда “Бунёдкор” сафида пайдо бўлганини таъкидлаб ўтди. “Мен ҳеч қачон Ўзбекистонда ўйнайман, деб ўйламагандим. Клуб менинг хизматимдан фойдаланишни ростдан ҳам истаётганини кўриб, ўзимга ўзим: “Нима учун бу клубда ўйнамаслигим лозим? Мен истаётган нарса шу эмасми?”, дедим. Боз устига, мураббий ҳам жамоада ўйнашимни жуда ҳам истади. Энди мен доимий равишда ўйнаш имкониятига эга бўламан, бу эса менга фойдали бўлади”, дейди Карни.

Девид Карни терма жамоа сафида сўнгги марта Германияга қарши ўйинда иштирок этиб, битта гол уришга муваффақ бўлганди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:19, 27.02.2012.
Ўқилди: 11901 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6500]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3593]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3193]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2818]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2625]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2196]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2100]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2010]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1768]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1707]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик