Кириш Регистрация

Сречко Катанец: «Жамоам 90 дақиқа давомида тажовузкор ўйин намойиш этишга ҳаракат қилди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Малайзияга қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашуви (5:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Аввало, ушбу ғалаба билан футболчиларни табрикламоқчиман. Иккинчидан, улар рақибга ва учрашувнинг мақомига қарамасдан мазкур ўйинга жиддий ёндошишди. Улар ўйин темпини ҳам яхши ушлаб туришди. Шу боис, кўрсатилган профессионализм учун футболчиларга раҳмат айтаман.

Умуман олганда, бугун жамоа сафатида яхши ўйин кўрсатдик. Янги ўйинчиларни ажратиб кўрсатиш тўғри эмас, улар ҳам ўзларини яхши намойиш этишди. Эҳтимол, мухлисларга учрашув осон ўтгандек кўринган бўлиши мумкин. Аммо учрашув қийин ўтди. Жамоамиз 90 дақиқа давомида тажовузкор ўйин намойиш этди. Майдон марказида тўп учун курашларнинг аксариятида ютиб чиқдик.

Ҳа, бугун битта гол ўтказиб юбордик. Фақатгина ҳимоя чизиғидаги туфайли хато туфайли гол ўткзамадик, балки тайм сўнгига келиб етарлича прессинг уюштирмадик, етарлича агрессив ўйин кўрсатмадик, ўйинчилар тайм якунланди, дегандек ҳаракат қилишди, шу боис гол ўтказиб юбордик. Умуман олганда эса ҳимоядаги ўйиндан, жамоавий ҳаракатлардан кўнглим тўлди", — деди Катанец.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:24, 10.10.2021.
Ўқилди: 4576 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6601]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5404]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3617]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2722]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2365]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2334]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2322]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2227]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2160]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2070]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.