Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Миллатлар лигаси финалида гигантлар тўқнашуви (интервью)

Баҳо:
+ | -

Испания УЕФА Миллатлар лигаси мусобақасининг финалида Франция билан баҳс олиб боради. Ушбу ўйин 10 октябрь куни Италиянинг Милан шаҳрида, «Сан-Сиро» ўйингоҳида бўлиб ўтиши белгиланган. Франция финлага Бельгияга қарши комбекдан кейин йўл олди. Ўйинда Тео Эрнандезнинг 90 дақиқада киритган голи французлар ғалабасини таъминлаган эди. Евро-2020нинг нимчорак финалида мусобақани тарк этган Жаҳон чемпионлари Лукаку ва унинг жамоасини аламли тарзда турнирни тарк этишга мажбур қила олди. Испания эса финалга амалдаги Европа чемпионларини енгиб етиб келди. Улар рақибининг мағлубиятсиз сериясига ўз уйида нуқта қўя олди. Икки финалчининг сўнгги бор катта турнирда учрашуви Евро-2012да рўй берган. Ўшанда Хаби Алонсо терма жамоадаги 100-юбилей ўйинида дубл қайд этиб, французларни ер тишлатган эди. Бу ўйин, шунингдек, испанларнинг 2012 йилги Европа чемпионатидан кейинги биринчи катта турнир финалида иштироки бўлади. Шунга қарамай, бу учрашувда жавоб топиши керак бўлган саволлар бисёр. Испания таркибида қайси футболчилар Италияга қаршж баҳсдан кейин формада эмас? 17 ёшли Гави финалда ҳам майдонга тушириладими? Ферран Торрес олган жароҳатидан тузалиб, яна сафга қайтадими? Бунга финал баҳси жавоб беради.


Бугун «La Roja»нинг ўйин услуби ва фалсафаси Луис Энрике тузган режа асосида ишлаши керак бўлади. Биз бунда Италияга қарши биринчи 45 дақиқаликда ажойиб ўйин кўрсатган Испания билан Бельгияга қарши биринчи бўлимда ўйини умуман чиқмаган Францияни тўқнашувини гувоҳига айланамиз. Ҳужумдаги Мбаппе, Бензема ва Гризманн триоси дахшатли кўриниш олиши мумкин. Шундау бўлсада, Франция устози Дешам жамоани мувозанатда сақловчи «3-4-2-1» тактик схемасидан фойдаланишда давом этмоқда.

Ҳар икки жамоа мураббийлари ўйиндан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Испания терма жамоаси устози Луис Энрике интервью вақтида шундай дейди: «Франция таркибига назар солсангиз, уларнинг асосий футболчилари топ клубларда фаолият юритишини билиб оласиз. Уларнинг умумий таркиби шубҳасиз, дунёдаги энг яхши ўйинчилардан иборат. Айниқса, рақибимизнинг олд чизиқдаги учта футболчиси супер ҳужумчилар ва исталган баҳсни ўзгартириб юборишга қодир. Шундай бўлса ҳам биз ўз муносабатимиз ва режаларимизни ўзгартирмаймиз. Биз Еврода ҳам энг яхши жамоани мағлуб қилган эдик. Ҳозир эса Жаҳон чемпионларига қарши жангга тайёрмиз. Мен бу баҳсни ютишни истайман. Бу хоҳиш менинг футболчиларимда мендагидан кучлироқ».

Франция миллий жамоаси мураббийи Дидье Дешам ҳам фикр билдираркан: «Испания футболчиларини тўпдан маҳрум қилиш иложсиз иш. Тўпга эгалик қилиш рақиб футбол фалсафасининг асосини ташкил қилади. Сиз уларга қарши прессингда ўйнашингиз мумкиндир. Аммо бу осон бўлмайди. Улар ҳатто кучли босим остида ҳам тўпга бирдек эгалик қила олишади. Рақиб Италия билан баҳсда тўпсиз қолган пайтида прессингда ўйнай олди. Улар ғалаба руҳиятини ифода этишди. Бу ўйиндан кейин рақиб футболчилари жуда хурсанд эди. Айнан мана шу кайфият кейинги кунга ҳам кўчиши мумкин. Ғалаба ҳаммага ишонч беради. Испания ўз ўйин услубини яхлитлай олган жамоа. Футболчиларимиз тажрибалироқ, аммо бу бизга ғалаба кафолатини бермайди. Бизда ғалабага эришиш учун ҳамма нарса аниқ ишлаши талаб этилади. Соврин учун Испания билан кураш, бизда кузатилмаган жиҳатлардан биридир. Турнирни ютиш учун таркибимизда ҳамма ўйинга тайёр бўлиши керак. Шунда мақсадга етиш осонроқ кечади».

Миллатлар лигаси финал баҳси бугун Тошкент вақти билан 23:45да старт олади. Учрашувни «Узрепорт ТВ» жонли эфирда намойиш этади.

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: uefa.com
Киритилди: 11:10, 10.10.2021.
Ўқилди: 2821 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.