Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

«Олтин тўп» учун фаворитлар: Роналдудан Мессигача

Баҳо:
+1 | -

Куни кеча “Олтин тўп”га эга чиқиши мумкин бўлган 30 футболчидан иборат рўйхат эълон қилинди. Биз эса сизлар билан ўша шорт-листдан унвон учун энг лойиқ 10 футболчининг имкониятларини кўриб чиқамиз.

10.Николо Барелла (“Интер”, 24 ёш)


Италиялик йигитчанинг бу ўнликдан жой олганлиги кўпчиликни ҳайратга солган бўлиши турган гап. Лекин у бу рўйхатга лойиқ бир нечта натижа кўрсата олди. Йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган совринда “тарозининг палласи”ни кўпроқ жамоавий совринлар боса олиши ҳеч кимга сир эмас. Барелла “Интер” билан ўтган йили А серияни юта олди. Конте жамоасида Барелланинг ўрни катта эди. Марказда Николо яхши ўйин кўрсата олди. Унинг устига Италия терма жамоаси асосий таркиби аъзоси ҳисобланган Барелла Евро-2020ни ютди. Клуб ва терма миқёсида ҳам соврин юта олган футболчининг марказда ўйин қуриш билан шуғулланишини ҳисобга олсак, унинг гол+ассист тизимидаги статистикаси яхши эмас. Менимча, у учун бу рўйхатдан жой олишнинг ўзи ҳам бахт бўлса керак. Унинг “Олтин тўп”ни ютиш имконияти деярли йўқ. Лекин шундай бўлса ҳам у яхши ўйин намойиш қилиб келмоқда.

9. Жанлуиджи Доннарумма (“ПСЖ”, 22 ёш)


Яна бир италиялик даъвогар. Умуман олганда, Италия Еврони ютиши туфайли рўйхатни асосий қисмини уларнинг футболчилари эгаллашган. Жижи ҳам шулар жумласидан, кетма-кет икки пенальтилар сериясини ютган Доннарумма Евронинг энг яхши футболчиси деб топилди. Умуман олганда, унинг чемпионлик йўлида қўшган ҳиссаси жуда катта бўлди. Агар Италия миллатлар лигасини ҳам юта олганда Доннига юқорироқдан жой ажратар эдим. Дарвозабонлар деярли “Олтин тўп”га эга чиқмаслигини ҳисоблаб қарасак, Доннарумманинг ҳам имкониятлари юқори эмас.

8. Рубен Диаш (“Манчестер Сити”, 24 ёш)


Диаш “Бенфика”дан келиб Премьер-лигага яхши киришиб кета олди. Умумий айтганда, Пепнинг энг ишонган футболчиларидан бири бўла олди. Агар “шаҳарликлар” Чемпионлар лигасида ғолиб бўлганида Диаш сўзсиз бешликдан жой олар эди. Негаки, у Премьер-лигани ютди ва Англия чемпионатида энг яхши футболчи бўлди. Афсуски, Диашнинг терма жамоасидан ҳам омад юз ўгирди. Ҳар ҳолда ҳали ёш футболчи ҳисобланадиган португалиялик шу йўсинда давом этса, бу унвонни ютиб қолиш эҳтимоли йўқ эмас. Лекин бу мавсум бу унвон бошқа инсонларга аталгандек кўринмоқда. Буни вақт кўрсатади. Рубенга эса бир нечта жамоавий совринлар етишмаяпти.

7. Килиан Мбаппе (“ПСЖ”, 22 ёш)


Килиан бу соврин учун асосий даъвогарлар сафига кириши кутилётган эди. Лекин ундай бўлиш эҳтимоли жуда кам. Сифатли ўйин камлик қилади ҳозирги пайтда. Негаки рўйхатдаги 10 футболчи ҳам Мбаппедек бўлмасада ўзининг ажойиб ўйинини намойиш қила олди. Килиан Лига 1ни юта олмади. Яни парижликлар мавсум якунида 2-ўрин билан кифояланишди. Чемпионлар лигасида ярим финал парижликларнинг охирги манзили бўлди. Еврода эса Швейцария тўсиғидан ўта олмади. Мбаппе учун энг алам қиларлиси, бу Еврода футбол “рулеткаси”да унинг амалга ошира олмаган пенальтиси якунда французларга қимматга тушди. Бу йили Мбаппенинг бу унвонни қўлга киритиш учун имконияти бир мунча паст.

6. Кевин Де Брюйне (“Манчестер Сити”, 30 ёш)


30 ёшни қоралаб қўйган белгияликни бу рўйхатга қўшмасак адолатсизлик бўлар эди. Кевин ҳар мавсум барқарор ўйин кўрсатади. Унинг жамоаси премер-лигада тенгсиз топилишда Кевиннинг хизмати беқиёс бўлди. Де Брюйне Чемпионлар лигаси ва Евро-2020ни юта олганда “Олтин тўп” сўзсиз уники бўлар эди. Афсуски ундай бўлмади. Кевиннинг сифатли ўйини унга бугунги рўйхатда шунчаки 6-поғонани тақдим эта олди, холос. Бельгиялик ўтган мавсум премер-лигада 6 гол ва 12 голли узатма амалга оширди. "Маэстро"нинг ёши ўтиб бормоқда ва у бу совринни юта олмаётганига ягона сабаб Месси ва Роналду эраси туғилганлигида. Балки Кевин “Олтин тўп”ни қўлга киритар, лекин, назаримда, бу сафар эмас.

5. Роберт Левандовски (“Бавария”, 33 ёш)


"Қариялар" сафидан жой олишига яқин қолаётган поляк шу кунгача бу унвонни қўлга киритмаганига 2 сабаб бор. Биринчиси: у ҳам худди бельгиялик сингари Роналду ва Месси эрасида туғилганлиги бўлса, иккинчиси: ўтган йилги “Олтин тўп” топшириш маросими бўлмаганлигида. “Бавария” билан Бундеслигани ютган Роберт 2020-2021 йилги мавсумда 40 ўйинда 48 гол киритди. Шу сабабли ҳам у бу рўйхатда юқори поғонадан жой олмоқда ва унинг “Олтин тўп”ни қўлга киритиш имконияти мавжуд. Аммо икки мавсумникини алоҳида бериши эълон қилингач, бу мавсумнинг “Олтин тўп”и Робертга берилмаслиги кўринмоқда.

4. Криштиану Роналду (“Манчестер Юнайтед”, 36 ёш)

Ҳозирги замон футболидаги икки даҳонинг бири ҳисобланадиган Криш бу сафар учликдан жой олмаслиги эҳтимоли катта. Роналду терма жамоа сафида гол киритиш бўйича рекорд муаллифига айланганлиги унинг бу рўйхатдаги ўрнини яхшилаб берди. Аммо португалиялик ўтган мавсумда бирорта соврин юта олмаганлиги унинг учун катта минус бўлди. Шуни таъкидлаш жоизки, Роналду энди “Олтин тўп” қўлга киритадими, йўқми мухлислар учун у барбир буюклигича қолади. Рекордчи Роналдунинг “Олтин тўплар”и 5 та бўлган ва у бу кўрсаткичда фақат бир инсондан ортда қолмоқда.

3. Нголо Канте (“Челси”, 30 ёш)

Энди эса “Олтин тўп”ни қўлга киритиш учун асосий уч даъвогар ҳақида сўз олиб борсак. Учликни француз очиб бермоқда. Канте ўтган мавсум Чемпионлар лигасини қўлга киритди. “Реал Мадрид”га қарши ярим финал учрашувларида энг катта ишни амалга ошириб, жамоасини финалга етаклай олган Канте мавсумнинг сўзсиз энг яхшиларидан бири. Лекин терма жамоалар ўртасидаги катта турнир ўтказилган йили Чемпионлар лиасини ютиш камлик қилиши мумкин. Нголо Франция билан Еврони эрта тарк этди. Айнан шу унинг оёғидан чалмоқда. Балки Франция Еврони ютганда, Канте жамоадоши билан ўрин алмашган бўлиши мумкин эди. Пастроқда гап ким ҳақида кетаётганлигни билиб оласиз.

2. Лео Месси (“ПСЖ”, 34 ёш)

Шунчаки Месси катта соврин ютмасдан иккинчи ўринда эканлиги ҳаммани ҳайратлантириши турган гап. Лекин Лео биринчи марта терма жамоа сафида соврин ютди. Бу ҳамманинг эътиборини ўзига қаратишига етарли бўлши мумкин. Негаки, Месси термада соврин ютиши 16 йилдан бери мухлислар учун кутилаётган нарса эди. У ютди. Бундай воқеа “Олтин тўп”ни берувчиларни ҳам четлаб ўтмайди. Ҳамма кўрсаткичларни иккинчи ўринга суриб қўйса-да Мессига еттинчиси бериб юборса-я? Етти кимнинг рақами эканлигини биласиз. Лекин Лео ўзининг еттинчи “Олтин тўп”ини қўлга киритишига яқин турипти. Бундай воқеа юз берса билингки, термадаги соврин Леога “Олтин тўп” ютишга кифоя қилган бўлиб чиқади. Ҳа айтганча, овоз бериш жараёнида барибир номлар ҳам катта аҳамият касб этади. Мессининг номи Канте ва … га қараганда каттароқ.

1.  Жоржиньо (“Челси”, 29 ёш)

Аслида бу мавсумги “Олтин тўп”ни қўлга киритиш учун асосий номзод италиялик ва “Челси” таркибида мазмунли ўйин кўрсатган бўлиши керак. Айнан шундай футболчи бу Жоржиньо. У Италиянинг Евродаги асосий футболчиси эди. У “Челси”нинг юраги ҳисобланади. Унинг ўйин қуриши айнан икки жамоага ҳам йилнинг энг катта турнирларида зафар қучишига чексиз ҳисса қўшди. Келинг, етади Месси ва Роналдуга шунча “Олтин тўп”, энди навбат бошқаларга ҳам келсин. Европанинг бу йилдаги энг яхши футболчисига бу мавсум “Олтин тўп”ни беришмаса ҳақиқий адолатсизлик бўлади. Агар Роналду Чемпионлар лигасини ва Еврони ютса, “Олтин тўп” унга берилади. Ёки Месси Чемпионлар лигаси ва Копа Американи ютса “Олтин тўп” уники. худди шундай натижа қилган Жоржиньо ном туфайли бу унвонни юта олмаса. Ҳамманинг бу маросимдан кўнгли қолиб кетади.

Сизнингча, бу мавсумдаги “Олтин тўп” кимга насиб этади?

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:01, 10.10.2021.
Ўқилди: 10245 марта.
Фикрлар: 94 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.