Кириш Регистрация
19/09 00:00 Эспаньол 1-3 Эльче
19/09 00:00 Брентфорд 3-0 Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм 2-3 Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна 1-1 Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал 1-2 Пахтакор
19/09 18:00 Болонья 1-1 Торино
19/09 18:00 Удинезе 0-1 Кальяри
19/09 19:00 Брайтон 3-0 Арсенал
19/09 19:00 Эвертон 1-0 Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл 2-1 Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао 0-0 Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор 2-1 Бухоро
19/09 21:00 Рома 2-2 Интер
19/09 21:30 Сельта 5-0 Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест 0-1 Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция 0-2 Лацио
20/09 00:00 Севилья 1-3 Барселона
20/09 10:00 Эрон 0-0 Хитой
20/09 12:00 Гонконг - Таиланд
20/09 15:00 КХДР - БАА
20/09 15:30 Фиорентина - Наполи
20/09 15:30 Япония - Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе - Малага
20/09 17:15 Андижон - Насаф
20/09 18:00 Сурхон - Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне - Комо
20/09 18:00 Парма - Женоа
20/09 18:00 Борнмут - Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс - Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити - Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна - ОКМК
20/09 19:15 Атлетико - Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив - Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм - Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус - Аталанта
20/09 21:30 Депортиво - Бетис
20/09 21:30 Вильярреал - Леванте
20/09 23:45 Милан - Лечче
21/09 00:00 Валенсия - Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм - Қизилқум

Миллатлар лигаси финали қизиқарли тўқнашувми?

Баҳо:
+ | -

Бир қараганда, оддий Миллатлар кубоги финали, лекин ўйиндаги кучлар мувозанатини назарга олсак, анча қизиқ тўқнашув.

Сабаби. Футболда азалдан икки мактаб бор. Юлдузларга мослаштирилган тактика ёки тактикага хизмат қиладиган ижрочилар... Мураббийлар ва жамоалар ҳам мана шу икки йўналишга бўлинади. Бир тарафда Кройф, Гвардиола, Тухел, Клопп, иккинчи томонда Фергюсон, Анчелотти, Зидан, Сульшер... Бир томонда "Реал", "МЮ", "ПСЖ", иккинчи томонда "Сити", "Челси", "Бавария".

Биласизми, худди клублар футболи сингари, миллий жамоаларда ҳам ўйин қуришга систематик мураббийлар пайдо бўлди ва мана шундай мураббийлик жамоалари ичидаги энг ёрқин ва балки кучли намуна — Испания.

Франция эса, тескари ғояни тарғиб қилади, бошқача бўлиши мумкинмас, зеро айни пайтда дунёда энг юлдузли жамоа айнан Дешамда. Бензема, Мбаппе, Погба, Гризманн, табиийки, уларни бир тизимга мослаш мумкинмас, табиийки ҳар қандай мураббий ўйинини ушбу юлдузларнинг устунлик ва камчиликлари асосига қуради.

Қизиғи, испанлар ярим финалда худди ўзига ўхшаган систематик жамоа бўлмиш Италияни, французлар эса, бошқа бир юлдузли таркиб — Бельгияни енгишди. Яъни ҳар қандай ҳолатда ҳам биз мана шу азалий савол, система ва ижрочилар ўртасидаги масалани гувоҳи бўлардик.

Бир ўйин, албатта, якуний хулосани бермайди, аммо навбатдаги тўқнашувни кузатиш, икки ғоя ўртасидаги фарқ ва бу сафар ҳам, қандай қилиб система юлдузларни сояда қолдира олиши ёки аксинча, ижрочилар системани парчалаши мумкинлигини кузатиш мароқли.

Сиз қайси томондасиз?

Қаҳрамон АСЛАНОВ.

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 18:54, 10.10.2021.
Ўқилди: 3024 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик