Кириш Регистрация
24/05 00:00 Бетис 2-1 Леванте
24/05 00:00 Жирона 1-1 Эльче
24/05 00:00 Хетафе 1-0 Осасуна
24/05 00:00 Мальорка 3-0 Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид 4-2 Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия 3-1 Барселона
24/05 00:00 Алавес 1-2 Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта 1-0 Севилья
24/05 00:00 Эспаньол 1-1 Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма 1-0 Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм 2-0 Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль 1-1 Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд 2-1 Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм 1-0 Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм 3-0 Лидс
24/05 21:00 Наполи 1-0 Удинезе
24/05 23:45 Верона 0-2 Рома
24/05 23:45 Кремонезе 1-4 Комо
24/05 23:45 Лечче 1-0 Женоа
24/05 23:45 Милан 1-2 Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

Валижон Раҳимов: «Реал» ва «Барселона» тўқнашганда уйимизда ҳам «эл-класико» муҳити руй беради»

Баҳо:
+1 | -

Айни пайтда Ўзбекистон миллий жамоаси сафида Иорланияда ўтаётган йиғинда қатнашаётган иқтидорли дарвозабонимиз Валижон Раҳимов билан уюштирилган суҳбатни эътиборингизга тақдим қиламиз.

— Валижон, Иорданияда ўтаётган йиғин таассуротлари қандай?
— Катанец бошқарувидаги иккинчи йиғин кўтаринки руҳда ўтмоқда. Иорданияда ўтаётган йиғинда мураббийлар асосан терма жамоанинг ўйин услуби қандай бўлишини тушунтиришга ҳаракат қилиб назарий ва амалий машғулотлар ўтишмоқда.

— Катанец кўпроқ нималарга эътибор қаратмоқда?
— Катанец биринчи навбатда майдонда ҳам ва унинг ташқарисида ҳам тартиб-интизом бўлиши кераклигини талаб қилмоқда. Ўртоқлик ўйинларига жиддий қараб, миллий жамоада ҳар бир баҳсга охирги ўйинга тушгандек ҳаракат қилишни талаб қилмоқда. Машғулотларда барча футболчилар аъло кайфиятда чин дилдин шуғулланишмоқда.

— Хонадошингиз ким?
— Элдорбек Суюнов.

— Машғулотлардан бўш вақтни қандай ўтказяпсиз?
— Очиғи, деярли бўш вақт йўқ. Эрталаб назарий машғулот бўлса, тушдан сўнг амалий машғулотга кетамиз. Машғулотдан қайтгач эса тикланиш жараёнлари билан банд бўламиз.

— Валижон Раҳимов талқини бўйича айни пайтда энг кучли 3 нафар дарвозабонлар кимлар?
— Фикримча, Нойер, Алиссон ва Облак.

— Мухлисларни қизиқтирадиган савол: Валижон қайси жамоага мухлислик қилади?
— Ёшлигимдан «Реал» жамоасига мухлисман. Отам эса «Барселона» мухлиси. Бу икки жамоа тўқнаш келганда бизнинг хонадонда ҳам Испанияда қолишмаган ҳолда «Эл класико» муҳити руй беради.

— АГМК жамоасидаги энг қувноқ футболчи ким?
— Мирғиёс Сулаймонов ва Санжар Шоаҳмедов.

— Бўлажак ўйинларда омад ва сизнинг миллий терма жамоа сафидаги дебютингизни кутиб қоламиз. Муҳими, жароҳатларсиз АГМК жамоаси ихтиёрига саломат ҳолда қайтишнигизни тилаб қоламиз.
— Шу фурсатдан фойдаланиб АГМК жамоаси аҳил оиласига салом йўллаб қоламан.


АГМК жамоаси матбуот хизмати

Манба: https://t.me/pfcagmk
Киритилди: 21:09, 10.10.2021.
Ўқилди: 5136 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик