Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Бугун ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов раислигида ҳудудларда футболни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва мавжуд камчиликларни таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Видеоанжуман шаклида ўтказилган йиғилишда ҳудудий футбол ассоциациялари вице-президентлари ва болалар-ўсмирлар футболи бўйича масъул мутахассислар иштирок этишди.

Кун тартибига кўра, дастлаб вилоят терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон чемпионатининг таҳлили билан танишилди. ЎФА раҳбарияти ташкилотчилик ишлари, футболчилар учун яратилган шарт-шароитлар ва турар жой масаласи, овқатланиш, экипировка, жиҳозлар, шунингдек, футболчиларни электрон маълумотлар базасига жойлаштириш жараёнини танқидий таҳлил қилди.

Келгуси мусобақаларга тайёргарлик кўриш ва юқори даражада ўтказиш бўйича фикр алмашилди. Ташкилий масалалар, хусусан, турар жой, стадионлар, ҳакамлик, санитария, хавфсизлик ва яна бир қатор йўналишлар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва масъуллар белгилаб олинди.

Шунингдек, ЎФА биринчи вице-президенти мураббийлар билан суҳбатлашиб, ҳудудларда терма жамоалар учун маҳоратли футболчиларни етиштириб беришда, энг аввало, уларнинг ўрни катта эканлигини, мураббийлар ҳам доимий равишда ўз устида ишлаши ва малакасини ошириб бориши кераклигини таъкидлади.

Ёш тарбияланувчиларнинг ўсиш динамикасини мониторинг қилиш ва бу орқали аниқланган камчиликларни бартараф этиб, машғулотлар жараёнини илмий ёндашган ҳолда ташкил этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, куз-қиш мавсумида академиялар, ётоқхоналар, синф ва машғулот хоналарини иситишни ташкил этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Киритилди: 20:37, 11.10.2021.
Ўқилди: 1549 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.