Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Янги бойлар» ёхуд топ-клуб мақомига даъвогар «Ньюкасл» кимларни ёрдамга чақиради?

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони инвесторлари томонидан сотиб олинган «Ньюкасл» Премьер-лига жадвалининг сўнги ўринларида жойлашган, аммо тахмин қилинишича, яқин орада клуб топ-жамоага айланади. «Stadion.uz» нашри яқинда «қарғалар» лагерида пайдо бўлиши мумкин бўлган мутахассис ва футболчилар ҳақида маълумот беради.

«Ньюкасл» тез орада катта трансферлар амалга ошириши ҳақидаги миш-мишларга сабаб бўлмоқда. Саудия Арабистонидан келадиган катта миқдордаги маблағ «қарғалар»ни нафақат Англияда, балки бутун Европадаги топ-клубга айлантириши керак, шунинг учун бу жамоа яқин келажакда катта кубокларга даъвогар жамоа бўлиши мумкин. Ҳозирги пайтда «Ньюкасл» АПЛ турнир жадвалида хавфли зонада жойлашган, шунинг учун улар январь ойида машҳур харидларни амалга ошириши мумкин.



Трансфер ойнаси очилишини бир неча ой кутиш керак бўлади, аммо жамоаси билан ёмон натижа кўрсатаётган мураббийни ҳозироқ ўзгартириш мумкин. «Қарғалар» ва Антонио Контенинг исми аллақачон оммавий ахборот воситаларида ёнма-ён тилга олинишни бошлади ва бу мантиқан тўғри келади. Аммо, италиялик машҳур футболчиларни жамоасида кўришни яхши кўради ва шу орқали тезда натижа кўрсатишга тайёр. Шунга қарамай, ҳозирги пайтда у «Ньюкасл» постига келишни хоҳламаса керак. Боя таъкидлаганимиздек, Конте юлдузларга муҳтож, лекин улар ҳали жамоада йўқ. Кейинчалик сотиб олиш шарти билан Антониони жамоага таклиф қилиш бефойда, чунки Конте ёмон натижа ўзининг обрўсига путур етказади деб ҳисоблайди.

Катта эҳтимол билан, «Ньюкасл»ни футболда ўзига яраша ном таратган, аммо ҳозирча унчалик яхши натижа қайд эта олмаган мутахассис бошқаради. Масалан, Люсьен Фавр, Женнаро Гаттузо, Пауло Фонсека ёки Фрэнк Лэмпард. Бизга «Ньюкасл»ни жарликдан қутқарадиган ва кейинчалик жамоага таклиф қилинадиган кучлироқ мураббий учун асос яратадиган мутахассис керак.



«Ньюкасл»ни ким бошқариши қизиқ. Аммо, шунга қарамай, ҳозирда юлдузларнинг катта трансферини кутишнинг ҳожати йўқ. Бу янги лойиҳа ва клуб қуйи чемпионатга тушиб кетиш хавфи мавжуд. Шу сабабдан, Эрлинг Холанд ёки Килиан Мбаппе, «қарғалар» сафига бормайди. Ҳеч бўлмаганда, ҳозирча бормаслиги аниқ.

Ва шунга қарамай, бугунги кунда «Ньюкасл»га вазиятни ўзгартира оладиган, лойиҳанинг рамзи ва байроғига айланадиган ўйинчи керак. Ўз вақтида «Манчестер Сити»га ўтиши биланоқ, кетма-кет учрашувларда гол уриб, оз вақт ичида жамоа еткачисига айланган Серхио Агуэро сингари футболчи зарур.

«Ньюкасл»га етакчи ва голеадорлик қобилияти бор инглиз футболчилари ҳам зарар қилмайди. Ҳарри Кейндан умид қилиш шартэмас, сабаби «Тоттенхэм» ҳужумчиси совринлар учун кураша оладиган клубга ўтмоқчи ва «қарғалар»дан яқин бир икки йилсиз мусобақа олтин медаллари учун ҳаракат қилмайди. Бироқ, «Лидс» футболчиси Калвин Филипп, «Боруссия Д» аъзоси Жуд Беллингем ёки «Астон Вилла» еткчиси Олли Уоткинснинг трансфери эҳтимол жамоага катта ёрдам бериши мумкин.



Топ-клублар заҳира ўриндиғида ўтирган баъзи футболчиларни ҳам сотиб олиш вариантини кўриб чиқиш мумкин. «Манчестер Юнайтед»дан Донни ван де Бек, «Барселона»дан Усмон Дембеле, «Челси»дан Кепа Аррисабалага ва Ҳаким Зиеш «Ньюкасл»га ўтса, оз фурсатда клуб етакчисига айланишига шубҳа йўқ.

Келинг, иккинчи даражали клублардан ҳам таниқли футболчилар трансферини тахмин қилайлик. Масалан, «Реал Сосьедад» футболчисии Микель Оярсабал ёки «Фиорентина» етакчиси Душан Влаҳович катта амбицияларга эга клубга бориши мумкин. Сабаби, «янги бойлар»да ҳали юлдузлар билан рақобатлашишнинг ҳожати йўқ ва ушбу клубга ўтган футболчи дарҳол етакчи ролини олиши мумкин.



Умуман олганда, биз ҳозир шунчаки тахминларимиз билан бўлишдик. Ва шуни ҳам айтишимиз керакки, «Ньюкасл» ҳам барча бой клубларда бўлгани каби юлдузллик касаллигига дучор бўлиши мумкин.
Кутамиз!

Жамшидбек Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 13:06, 12.10.2021.
Ўқилди: 4682 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.