"Саутгемптон" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Ральф Хазенхютллни истеъфога чиқаришни кўриб чиқмоқда, дея хабар беради "Football Insider" ўз манбаларига таяниб.
Клуб австриялик мутахассиснинг ишидан норози. Унинг ўрнига асосий номзод - "Борнмут"нинг собиқ бош мураббийи Эдди Хау.
Қайд этиш жоиз, "Саутгемптон" айни пайтда 7 турда 4 очко тўплаган ҳолда АПЛ турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда. Жамоа жорий мавсумида ҳали ғалабаси қозонмаган.