Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Муваффақиятли старт, 1-тур ва янги футболчилар ҳақида — Аҳад Юсупов билан интервью

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" футзал клуби янги мавсумнинг дастлабки 3та баҳсида ғалаба қозониб, пешқадамга айланиб олди. "Темирйўлчилар" бош мураббийи Аҳад Юсупов бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Жамоа мамлакат чемпионатида муваффақиятли старт олди. 1-тур ҳақида нималар дея оласиз?
— Ҳа, мавсум яхши бошланди. Барча жамоалар мавсумга яхши тайёрланишди. Мавсумдаги дастлабки ўйин қийин ўтди. Бошида «Бунёдкор» ҳимоясини ёриб ўта олмадик. Кейинчалик ишлар яхши кетди ва кўплаб голлар урдик. Иккинчи ўйинда мамлакатимизнинг энг кучли жамоаларидан бири — «Ҳуахин-Жиззах» билан баҳслашдик. Ўйинни иккинчи рақамли жамоа сифатида бошлаб, ҳимояда ўйнадик. Лекин бор эътиборимиз ғалабага қаратилганди. Сўнгги баҳсда мезбон «Нефтчи»га қарши ўйнадик. Оғир ва босимга бой ўйин бўлди. Маҳаллий мухлисларнинг қўллаб-қувватловига қарамай ғалабага эриша олдик.

— Миллий терма жамоамизнинг бир неча футболчилари жамоа таркибига ўйин сифатига қанчалик таъсир ўтказди?
— Тўлабек Аброрович Акрамовнинг саъй-ҳаракатлари билан таркибни анчагина кучайтира олдик. Бу борада узоқ гаплашдик ва жамоамиз олдига катта мақсадлар қўйдик. Мавсумлар оралиғидаги трансферлар ойнаси биз учун зўр ўтди. Таркибимизга термамизнинг асосий футболчилари ва дарвозабони ўтди. Ишлашда давом этамиз ва «Локомотив»ни юқори ўринларга олиб чиқишга ҳаракат қиламиз.

— 1-тур ўйинларидан кейин мухлислар «Локомотив» футзал жамоасига бўлган «планка»ни юқори олишмоқда. «Локомотив» чемпионлик учун курашадими?
— Бу ҳақида гапиришга ҳали эрта. Чемпионат эндигина бошланди. Футболчиларнинг ўзаро тушунишини автоматик даражага олиб чиқишимиз ва хатоларни тўғирлашимиз керак. Мақсадлар ва вазифалар аниқ қўйилган.

— Равшан Элибоев Ўзбекистоннинг энг яхши дарвозабонларидан бири. Бироқ Фарғонада Клим Тюгаевни кўрмадик. Бунга сабаб нима?
— Клим касал бўлиб қолди. У бироз шамоллаб қолди ва ҳарорати кўтарилди. Трансферлар ойнасининг сўнгги кунида Равшан Элибоевни таркибга қўшиб олдик. У ажойиб жисмоний ҳолатда, бу Литвадаги мундиалда ҳам кўринди.

Биринчи турдаги ғалабалар билан барча темирйўлчилар, клубдагилар ва мухлисларни табриклаб қоламан. Ғалабалар билан!

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 08:06, 13.10.2021.
Ўқилди: 1691 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [7778]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2593]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1658]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1600]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1485]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1403]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1338]

Карло Анчелотти: «Агар Жозе «Реал»га қайтса, бундан хурсанд бўламан» [1320]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1136]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1126]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик