"Интер" ҳимоячиси Стефан Де Врей фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин, дея хабар беради Италиянинг "La Republica" нашри.
Хабарларга кўра, футболчининг агенти Мино Райола ўз мижозига клуб қидиришни бошлади. Аввалроқ, "Эвертон" ва "Тоттенхэм" нидерландиялик марказий ҳимоячига қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар чиққан эди.
Эслатиб ўтамиз, Де Врейнинг "Интер" билан амалдаги шартномаси 2023 йил июниьга қадар тузилган.
Жорий мавсумда 29 ёшли футболчи "нерадзуррилар" билан 9та ўйин ўтказди. Transfermarkt порта