Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Про лига. “Динамо”ни мағлуб этган “Нефтчи” кичик олтин медаллар ва Кубок билан тақдирланди

Баҳо:
+ | -

Про лиганинг нафақат турнинг, балки мавсумнинг марказий учрашуви дея айтиш мумкин бўлган ўйин бўлиб ўтди.

“Нефтчи” ва “Динамо”... ҳар иккаласи ҳам Суперлига масласини ҳал этиб улгуришган. Ўзаро ўйин эса лига ғолиби ким бўлади, деган саволга ойдинлик киритиши билан муҳим ҳисобланарди. Майдон эгалари ғалаба қозонган тақдирда муддатидан олдин чемпионлик масаласини ҳал этган, очко йўқотганда эса бу масала кейинги уч тур доирасида ҳал бўлиши эҳтимоли бор эди. 

Ўйин шунга яраша шиддатли, муросасиз курашларга бой бўлди. Биринчи бўлимда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди. Иккинчи бўлимда эса меҳмонлар икки бор ўйин қоидасини бузганлиги учун пенальти белгиланди.  Ўн бир метрлик "лотерея"ни Шерзод Каримов бехато бажарди.   Самарқандликларнинг ягона жавоб голи эса ҳеч нарсани ҳал этолмади.

Шу тариқа, “Нефтчи” уч йиллик танаффусдан кейин Про лиганинг ғолиби сифатида Суперлигага йўлланма олди ва бу ҳурсандчиликни тантанали равишда нишонлади. Фарғона вилояти ҳокими Ҳайрулла Бозоров ЎзПФЛ вакиллари ҳамрохлигида ғолиб жамоа аъзоларини кичик олтин медал билан тақдирлади, Кубокни тантанали равишда жамоа сардорига топширди. Ҳоким табрик сўзида, шунингдек, “Динамо”нинг Суперлигага чиққанлиги билан муборакбод этди. Таниқли хонанда ва сўз усталарининг чиқишлари билан бошланган ўйин мушакбозлик билан ниҳоясига етди.

 

Про лига. 21-тур. “А” гуруҳи

14 октябрь, пайшанба

 

НЕФТЧИ – ДИНАМО – 2:1 (0:0)

Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 7102 томошабин.

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Ислом Носиров, Абдуҳамид Абдураимов

Назоратчи: Андрей Клепиков

Комиссар: Бекзод Арипов

Голлар: Шерзод Каримов, 71-пен. (1:0), Рўзимбой Аҳмедов,  73 (1:1), Шерзод Каримов, 90-пен. (2:1)

"Нефтчи": Акбар Тўраев, Акмал Шораҳмедов, Абдуллоҳ Олимов (Шерзод Каримов, 68), Шавкатжон Муллажонов, Аъзамжон Алиев, Сайдулло Раҳматов, Дарко Станоевич, Александр Есич (Собит Синдаров, 50), Ойбек Қиличев (Иззатилло Абдуллаев, 68), Марко Обрадович (Достон Тошматов, 68), Улуғбек Ҳошимов (Сардор Абдунабиев, 22).

"Динамо": Арслонбек Аҳроров, Дмитро Сидоренко, Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, Ҳумоюн Шербўтаев, Рўзимбой Аҳмедов, Обид Жўрабоев, Жасур Ҳасанов, Темурбек Исмоилов, Шокир Йўлдошев (Ислом Шарипов, 62), Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Сардорбек Эминов (Олег Марчук, 62).

Огоҳлантиришлар: Александр Есич, 18, Шавкатжон Муллажонов, 61, Илҳом Мўминжонов, 90+1 -  Ҳумоюн Шербўтаев (62).

Манба: pfl.uz
Киритилди: 07:09, 15.10.2021.
Ўқилди: 2131 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.