Кириш Регистрация

Диёр Имомхўжаев "Нефтчи" ва "Динамо" ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

"Про лига ғолиблиги учун ўтган Нефтчи — Динамо ўйини хурсанд қилди.

Биринчидан, ҳар икки клуб Суперлига йўлланмасини қўлга киритган бўлса ҳам, охиригача курашди, ҳеч ким ўйинни ташлаб юбормади. Темп жиҳатдан кеча Суперлига ўйинига гувоҳ бўлдик.

Иккинчидан, мезбонлар учрашувга яхши тайёргарлик кўрган. Биз бугунга келиб Про лига ғолиби бўлиш завқини ҳам ошира олдик. Катта-катта вилоятлар буни катта байрам ва қувонч билан қарши олиши ёқимли.

Учинчидан, Про лига клублари ғурур учун ўйнашни бошлагани яхши. Динамо ҳам фақат Суперлига билан чекланмади, балки Про лига ғолиблиги учун борини берди — бу прогрессдан далолат.

Тўртинчидан, Суперлига йўлланмаси билан икки катта вилоят ҳокимлари бевосита табрик йўллади. Самарқанд вилояти ҳокими ўз жамоасини фейсбук орқали қутлади, Фарғона вилояти ҳокими ўз жамоаси билан байрамни нишонлади.

P.S. Айнан Нефтчи ва Динамо клублари ОФК лицензиялаш талабларини бажариш арафасида турибди. Унутмаслик керакки, тарихда қуйи лига клублари бундай лицензиянинг яқинига ҳам кела олмаган. Биз бу йил планкани бироз кўтаришга яқин турибмиз", - деди Имомхўжаев телеграм саҳифасида.

Киритилди: 11:17, 15.10.2021.
Ўқилди: 3779 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7003]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3398]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3156]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2985]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2140]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2008]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1982]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1958]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1835]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик