"Челси" бош мураббийи Томас Тухель АПЛ 8-туридан ўрин олган "Брентфорд"га қарши ўйини олдидан жамоанинг жароҳат олган футболчилари ҳақида гапирди.
"Рюдигер ўйинда қатнашмайди, у терма жамоада сафида жароҳат орттириб олди. Пулишич эса ҳали тузалмаган. Бундан ташқари биз билан охирги икки машғулотда бошида оғриқ сезган Ҳаким Зиеш ҳам майдонга тушуши аниқ эмас. Афтидан, у эртага биз билан бўлмайди. Лукакуда барчаси яхши у барча машғулотларда кўнгилдагидек қатнашди", - дея Тухель сўзларидан иқтибос келтиради "Goal" нашри.
Эслатиб ўтамиз, "Брентфорд" - "Челси" учрашуви 16-октябрь Тошкент вақти билан 21:30да бошланади.