Европа клублари ассоцияцияси (ECA) президенти Карл Хайнц-Руммениге, Варшавада бўлиб ўтаётган УЕФА ассамблеясида сўзга чиқди ва август ойида халқаро ўртоқлик учрашувларини ўтказмаслик бўйича УЕФА билан келишувга эришганлигини таъкидлади.
Европанинг бир қатор етакчи клублари анчадан буён Август ойида ҳалқаро ўртоқлик учрашувларини бекор қилиш ҳақида УЕФАга мурожаат этишаётган, аммо бу мурожаатлар ФИФА президентининг қарорига кўра рад этиб келинаётган эди.
Аммо, бугунги ассамблеяда томонлар ўзаро келишувга эришган, дея хабар бермоқда ташкилот расмий сайти.
"Бу йилдан бошлаб ФИФА календаридан ўрин олган халқаро ўртоқлик учрашувлари август ойидан олиб ташланади. Биз жаноб Платини билан бу борада келишувга эришдик. Ўйлайманки, бу ҳар икки томон учун ҳам қулай келишув бўлади. Европа клублари август ойида мавсумга тайёргарлик жараёнини тугатишаётган, шунингдек, уни бошлашга ҳам улгуришган бўлади. Ўз олдига катта мақсад қўйган жамоалар учун эса, бу ойда ўзининг етакчи футболчиларини терма жамоа ихтиёрига қўйиб юбориши борасида саволлар ва келишмовчиликлар юзага келмоқда. Бунинг катта можарога айланиб кетмаслигини олдини олиш зарур", дейди Руммениге.