Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

А Серия. Амалдаги чемпион «Интер» бугун «Лацио» меҳмони бўлади (превью)

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионати 7-тури доирасида Римнинг «Лацио» клуби ўз майдонида Миланнинг «Интер» жамоасинин қабул қилади.

Жорий мавсум мағлуб бўлмаган «Интер» чемпионликни сақлаб қолиш учун кўп тер тўкишига тўғри келади. «Наполи» барча ўйинларда ғалаба қозонган ҳолда «Интер»дан 4 очко олдинда бормоқда.

Мазкур ўйинга алоқадор қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

«Интер» бугун «Лацио» дарвозасига гол урса, бу 250-гол бўлади. Италия чемпионатида фақатгина «Ювентус» (275) римликлар дарвозасига «нерадзуррилар»дан кўпроқ гол киритган.

«Лацио» А Серияда «Интер»га қарши охирги 10 ўйинда фақат икки марта ғалаба қозонган (2 дуранг, 6 мағлубият). 2016/2017 йилги мавсумдан бери римликлар ҳеч бир жамоа устидан бунчалик кам ғалабага эришишмаган (Минимум 3 ўйин).

А Серияда «Интер»ни кетма-кет 4 марта мағлуб этган «Лацио», охирги 7 ўйиннинг иккитасида ғалаба қозонган (1 дуранг, 4 мағлубият).

Охирги учрашувда «Болонья»дан учралган мағлубиятдан кейин Рим жамоаси март ойидан бери биринчи бор қаторасига иккинчи ўйинда имкониятни бой бериши мумкин.

«Лацио» А Серияда охирги 16 уй ўйинида мағлубиятга учрамаган (14 ғалаба, 2 дуранг). Бу 2002 йилдан бери энг узун серия ҳисобланади. Ўшанда клуб қаторасига 22 уй ўйинида мағлуб бўлмаган.

«Интер» ўз тарихида илк бор мусобақанинг илк 7 турининг ҳар бирида камида иккитадан гол уришга эришди. Улар жорий мавсум ҳозирга қадар 22 гол киритишди. Умуман, 8 турдан кейин энг кўп гол урган «Интер» 1950/51 йилда бўлган (25 гол).

«Лацио» ва «Интер» жорий мавсум Италия чемпионатида энг кўп гол киритган уч клубдан иккитаси ҳисобланишади (учинчи жамоа «Торино»).

«Лацио» тарихида ҳозирги «Интер» устози бўлиб турган Симоне Инзаги энг кўп очко қўлга киритиш бўйича Свен Горан Эрикссондан кейин иккинчи ўринда турибди (ўртача ҳар бир ўйинга 1,82 очко/1,9) - энг камида 50 ўйин.

Сергей Милинкович-Савич Италия чемпионатида «Интер» дарвозасини 4 марта нишонга олган. У ҳеч қайси клубга бунча кўп гол урмаган. Унинг навбатдаги голи барча мусобақаларда «Лацио» учун урилган 50-си бўлади.

Эдин Жеко жорий мавсум 7 ўйинда 6 гол урди - фақатгина уч футболчи «Интер»даги дастлабки 8 ўйинда 7+ гол киритган. Булар: Нерс (8, 1948/49), Амадеи (7, 1948/49) ва Қуаресима (7, 1947/48).

Жамоаларнинг бўлажак учрашув учун тахминий таркиби

Лацио - Реина, Марушич, Фелипе, Патрик, Ҳйсай, Алберто, Милинкович-Савич, Лейва, Педро, Иммобиле, Андерсон

Интер - Ханданович, Шкриняр, Де Врай, Бастони, Думфриес, Бареля, Брозович, Чалханўглу, Перишич, Мартинес, Жеко.

 

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Массимилиано Иррати

Қанот ҳакамлари: Жузеппе Перротти, Доменико Палермо

Захира ҳаками: Жанлука Манганиелло

ВАР: Паоло Маззо

ВАР ёрдамчиси: Фабиано Претти

 

Айни вақтда «Интер» 17 очко билан учинчи, «Лацио» 11 очко жамғарган ҳолда Италия чемпионатида олтинчи поғонада бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс бугун Тошкент вақти билан 21:00да бошланиши кўзда тутилган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 11:03, 16.10.2021.
Ўқилди: 1308 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.