Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Альберто Дзаккерони: «Бизни қийин учрашув кутиб турибди»

Баҳо:
+1 | -

Эртага Тошкент вақти билан 15:32 да Япония ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ЖЧ-2014 учинчи саралаш босқичининг сўнгги тури доирасида майдонга тушишади. Бир неча дақиқа олдин ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманига Япония миллий терма жамоаси бош мураббийи Альберто Дзаккерони Германиянинг «Вольфсбург» клуби аъзоси Макото Хасебе билан бирга ташриф буюрди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақида фикр билдирар экан италиялик мутахассис эртага жамоасини қийин учрашув кутиб турганини тан олди.

«Ўзбекистонликлар устози етти нафар футболчининг йўқлиги сабаб таркибга янги футболчиларни таклиф қилган ва бу улар учун ажойиб имкониятдир, — дея гап бошлади мутахассис. — Яхши ва янги ўйинчилар ана шундай йўқотишлар жараёнида кашф этилади. Улар бош мураббийнинг эътиборини қозониш мақсадида жуда тартибли, чиройли ва ўз имкониятларидан ҳам ортиқроқ ўйин намойиш этишлари мумкин. Шундан келиб чиқиб, етти нафар футболчининг йўқлиги Япония терма жамоасига устунлик беради, деб ҳисобламайман. Бизни доимгидек оғир ва қийин учрашув кутиб турибди».

Сўз навбати Япония миллий терма жамоаси сардори Макото Хасебега берилганида, футболчи Ўзбекистон ҳақида яхши тасаввурга эга эканини яширмади: «Ўзбекистон терма жамоасига қарши кўп йиллардан бери майдонга тушиб келаётганим учун бу жамоа ҳақида яхши тасаввурга эгаман. Биз ўзбекистонликларнинг Жанубий Кореяга қарши ўйинини кўриб чиқдик. Жамоа ўйини менда яхши таассурот қолдирди. Гарчи ўйинда имконият бой берилган бўлса-да, футболчилар яхшигина ирода кўрсата олишди. Улар Жанубий Кореяга қарши яхши ўйин намойиш этишди деб ҳисоблайман. Демак Ўзбекистондек кучли жамоа учун беш нафар футболчининг йўқлиги катта йўқотиш эмас».

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 18:00, 28.02.2012.
Ўқилди: 12670 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.