Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

ЎФА президенти йиғилиш ўтказди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти Абдусалом Азизов бўлимлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди. Унда ҳар бир йўналиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳисоботи раҳбариятга тақдим этилди ва кейинги режалар муҳокама қилинди.

Терма жамоалар бўлимига янги тайинланган мутахассис Усмон Тошев терма жамоаларни мувофиқлаштириш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган ишлар ҳақида тўхталди. Ассоциация раҳбари ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада кучайтириш талабини қўйди. Болалар ва ўсмирлар футболидаги вазиятларни жиддий таҳлил этиш, муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, турнирлар иштирокчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш, селекция ишларини юқори даражага олиб чиқиш борасида топшириқлар берилди. Шунингдек, аёллар футболига ҳам алоҳида тўхталиб, ечимини кутиб турган масалалар юзасидан таклифлар билдирилди.

Йиғилиш давомида футбол агентлари фаолиятини тартибга солиш, 2022-йилда ЎзПФЛ мусобақаларини юқори савияда ўтказиш, кейинги йилги регламентда клубларга қўйиладиган талаблар, хусусан, майдонларни ўйинларга тайёрлаш ва ташкилотчилик юзасидан тавсиялар берилди.

Абдусалом Азизов ҳар бир йўналиш бўйича ишларни тизимли ва сифатли ташкил этиш, ўзбек футболига ножўя таъсир қилувчи ҳолатларни йўққа чиқариш бўйича қатъий талаблар қўйди. Бўлимларнинг иш режалари кўриб чиқилиб, керакли тавсиялар берилди ва аниқ вазифалар белгиланди.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 20:30, 16.10.2021.
Ўқилди: 1522 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.