Туркия ва Дортмунднинг «Боруссия» клуби собиқ яримҳимоячиси Нури Шахин 33 ёшида фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
«Мен футболчи сифатида энди майдонга қайтмайман», — дейди Шахин.
Нури яқинда «Антальяспор» бош мураббийи этиб тайинланганди. У илгари «Вердер», «Боруссия Дортмунд», «Ливерпуль», «Реал» ва «Фейеноорд» жамоаларида ўйнаган.